Янгиликлар

«Матрица» фильмининг сўнгги қисм трейлери намойиш этилди — видео

Кинокартинанинг премьераси 16 декабрда бўлиб ўтади

«Матрица» фильмининг сўнгги қисм трейлери намойиш этилди — видео

Дунё бўйлаб кўплаб мухлисларини йиға олган, ҳозирда муҳокама ва муносабатларга сабаб бўлаётган «Матрица» фильмининг якуний қисми ҳақидаги трейлер намойиш этилди.

Илмий-фантастик жанрда суратга олинган фильмнинг сўнгги қисм трейлери «You Tube»га жойланган. Ушбу трейлер 3 дақиқа давом этади ва фильмдаги воқеаларнинг қисқача намойишини ўз ичига олади. «Матрица» фильмида бош ролларни таниқли Голливуд актёрлари Киану Ривз ва Кэрри Энн Мосс ижро этган. Фильмнинг кейинги қисмини ҳам аввалги фильмлар режиссёри Лана Вачовски суратга олган.

«Матрица»нинг олдинги фильм трейлерларида бош қаҳрамон Нео замонавий дунёда яшайди ва унутилган ҳис-туйғуларни эслашга ҳаракат қилади. Кейинчaлик, у психотерпевтга шу масалада мурожаат қилади ва ундан ўзгача таблеткаларни олади. Орадан бироз вақт ўтиб фильм бош қаҳрамони бир нотаниш аёлга дуч келади ва Нео саволларига жавоб топишни истаса у билан номаълум манзилга йўл олиши кераклигини айтади. Фильмдаги сарзгузаштлар шу орқали бошланади.

Кинокартинанинг премьераси 16 декабрда бўлиб ўтади ва уни дастлаб «HBO Мах» платформасида кўриш мумкин.