Янгиликлар

Каниза собиқ севгилисидан кечирим сўради — видео

Хонанда ундан интервью пайтида кечирим сўраган

Каниза собиқ севгилисидан кечирим сўради — видео

Актриса, хонанда Каниза интервью пайтида собиқ севгилисидан кечирим сўради.

Канизага шу ҳақда савол берилган ва севган инсони ёнида бўлса, нима дейиши ҳақида сўралган. Хонанда эса аввал «билмадим», деб жавоб берган. Кейин ундан кечирим сўраган бўлишини айтган.

«Балки, ҳаммаси учун кечирим сўрардим», — дейди Каниза.

Аввалроқ Муҳаммажон Бобожонов жонли эфирда аёлига севги изҳор қилганди. Унинг сўзларига кўра, аёли билан кўпинча баҳслашади. Шунингдек, фарзандлари кўп эканини, уларнинг сонини санаса баракаси учишини таъкидлади.

«Сиз қандай баҳслашсангиз биз ҳам Зуҳра келинойингиз билан шундай кўп баҳслашамиз. Шу жойида аёлимга битта шеър айтгим келди.
Дунё сенга кулганда гўзал
Соғлом бўлиб юрганда гўзал
Ҳаёт лаззатини тотмоқ истасанг
Юрак муҳаббатга тўлганда гўзал
Юрак уриб турганда гўзал.
Мен уйланмайман деб ўйлагандим. Мен уйланмоқчи бўлган қиз, фақат менинг ҳаёлларимда деб ўйлардим. Лекин ҳаётда ҳам бор экан. Мана ҳозир ширин-ширин фарзандларимизнинг онаси. Менинг фарзандларим кўп. Санасам, баракаси учади», — дейди у.

Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров бўлажак хотинига экран орқали мурожаат қилганди. Хонанда бўлажак хотинига бақирмаслиги ва уни урушмаслигини айтди. Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров қийналиб кетганини таъкидлаб, бўлажак турмуш ўртоғи уни тезроқ топишини сўради.

«Бўлажак хотинимга бақирмайман Худо хоҳласа. Қўрқиб кетмасин. Бўлажак хотиним агар мени кўраётган бўлсанг, мен сизни урушмайман. Мени тезроқ топинг. Қийналиб кетдим», — дейди у.