Янгиликлар

Юлдуз Турдиеванинг оиласи оғир жудоликка учради — фото

Хонанда бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилди

Юлдуз Турдиеванинг оиласи оғир жудоликка учради — фото

Хонанда Юлдуз Турдиеванинг оиласи оғир жудоликка учради.

Юлдуз Турдиева бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 97 ёшли бувиси 6 апрель, чоршанба куни вафот этган. Хонанда барчадан унинг ҳақига дуо қилишни илтимос қилиб сўраган.

«Азизлар, улуғ айём кунларида бувижонимиз вафот этди. Ҳақларига дуо қилинглар. Жойлари Жаннатдан бўлсин. 97 ёшида вафот этди, ҳаммамизни шу ёшга етказсин. Менга фақат Тошкентга олиб кет, дер эдилар», — дейди Юлдуз Турдиева.