Янгиликлар

Фоторепортаж: Очиқ осмон остидаги санъат байрами — «Бойсун баҳори»

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида 7–8 май кунлари «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали ўтказилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» фотомухбири фестивалнинг эътиборга молик лаҳзаларини кадрларга муҳрлади. Маълум бўлишича, Сурхон воҳасида ўтказилаётган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига 2002 йил асос солиниб, дастлаб очиқ фольклор фестивали сифатида ўтказилган. Унда Ўзбекистондаги фольклор жамаолар ўзларининг алоҳида дастурлари билан иштирок […]

Фоторепортаж: Очиқ осмон остидаги санъат байрами — «Бойсун баҳори»

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида 7–8 май кунлари «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали ўтказилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» фотомухбири фестивалнинг эътиборга молик лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.

Маълум бўлишича, Сурхон воҳасида ўтказилаётган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига 2002 йил асос солиниб, дастлаб очиқ фольклор фестивали сифатида ўтказилган. Унда Ўзбекистондаги фольклор жамаолар ўзларининг алоҳида дастурлари билан иштирок этган. 2004 йилда тўхтаб қолган санъат байрами орадан вақт ўтиб, 2017 йил қайта тикланган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, 2022 йилда унга халқаро мақом берилиб, ҳар йили эмас, икки йилда бир марта ўтказилишини белгилаб олинган. Хусусан, фестивалда 100 мингдан зиёд томошабин, 30 дан ортиқ давлатдан 150 нафардан зиёд киши қатнашган. Улар орасида Марказий Осиё мамлакатлари, Эрон, Буюк Британия, Франция каби давлатлардан меҳмон иштирокчилар ҳам ташриф буюрган.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида турли ҳил спорт ва миллий ўйинлар, веломарафон мусобақаси, тош кўтариш, арқон тортиш, қўлда куч синаш, отда кураш ва кураш мусобақалари ҳам ўтказилган. Ҳар бир спорт ўйинлари бўйича ғолиб деб топилган ёшлар қимматбаҳо пул мукофотлари билан тақдирланган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Очилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири, маданият вазири, UNESCO’нинг Ўзбекистондаги вакили ва Сурхондарё вилояти ҳокими ҳам иштирок этди. Тадбир якунида 100 дан ортиқ дрон иштирокида шоу ўтказилди.

Икки кун давом этган халқаро фестиваль ўз якунига етиб, миллий ўйинлар, кураш мусобақалари ғолиблари ва бахши-оқинлар муносиб тақдирланди. Хусусан, фольклор йўналишида 1-ўрин Сурхондарёнинг «Бойсун» фольклор ансамблига насиб этди. Ғолиб жамоага 3500 доллар пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.