Янгиликлар

Фото: Зоҳиднинг хотини Камола Артикова ҳомиладорми?

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Фото: Зоҳиднинг хотини Камола Артикова ҳомиладорми?

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳиднинг хотини Камола Артикова ҳомиладорлиги ҳақида обуначиларининг саволига жавоб берди.

Хонанда Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга фарзанд кутаётгани ҳақида савол берилган. Камола Артикова эса ўз суратини жойлаб, унинг остига ҳомиладор эмаслигини айтиб, олдиндан қорни борлигини ёзган. У фарзанд кутаётганини билса, обуначиларига ҳам айтишини таъкидлаган.

«Йўқ, ҳомиладор эмасман. Мени олдиндан қорним бор. Мободо ҳомиладор бўлиб қолсам айтаман», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ ҳам Камола Артикова ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Камола Артикова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда кузатувчиларидан бири «Олдин кўрганимда ҳомиладор эдингиз. Нобуд бўлдими?», дея савол қолдирган. Хонанда эрга тегмасидан олдин ҳам шундай гап-сўз тарқалганини айтди.

«Кечирасиз, адашдингиз. Мен эрга тегмасимдан олдин ҳомиладор бўлганман. Ҳали ҳам ҳомиладорман лекин ҳеч туғолмаяпман. Одамлар ажойиб гаплар гапирадида тавба қилдим. Тўйимиз бўлганда ҳам ‘Бу иккиқат бўлиб эрга тегди. Шунинг учун тўйи тез бўлди’, деди. Одамлар яна нималар дейишаркана. 1 йилдан ошди ҳали ҳам ҳомиладорман», — дейди у.