Янгиликлар

Фото: Азода Liil Ҳуррамов билан уришиб қолдими?

Хонанда бунга аниқлик киритди

Фото: Азода Liil Ҳуррамов билан уришиб қолдими?

Инстаблогер, актриса Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида дўсти Озод Ҳуррамов билан урушиб қолгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди.

Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Озод Ҳуррамов билан уришиб қолгани ҳақида савол берилган. Азода эса буни рад этган. Актрисанинг таъкидлашича, Озод Ҳуррамов ҳамда Самир Тафоев унга оила аъзоларидек яқин.

«Йўқ, улар менинг жигарларим, оилам», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.