Фото: Ҳали турмуш қурмаган Шаҳло Аҳмедова ҳомиладорми?
Унинг кузатувчилари шундай тахмин қилган

Хонанда Шаҳло Аҳмедованинг Instagram саҳифасига қўйган сурати кузатувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди.
У қора кўйлакда тушган суратларини эълон қилган. Уларда хонанданинг анча вазн олганини кўриш мумкин. Шаҳло Аҳмедованинг кузатувчилари расмлар остидаги изоҳларда унинг ҳомиладор эканини тахмин қилган. Баъзилар эса буни рад этган. Шаҳло Аҳмедованинг мухлисларидан бири уни анчадан бери кузатиб келиши ва вазни ортганини таъкидлаган. Бироқ хонанданинг ўзи бу каби тахминларга ойдинлик киритмаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Шаҳзода ҳомиладор экани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Шаҳзоданинг продюсери Даврон Муқимов ўзининг Instagram саҳифасида хонанда билан тушган суратини жойлаган. Расмда Шаҳзода ҳомиладор аёлга ўхшаб қолган.
View this post on Instagram
Шу сабабли унинг кузатувчилари актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Шаҳзода эса кўйлак туфайли суратга шундай тушганини таъкидлаган.
«Ассалому алайкум. Йўқ, кўйлак яхши мос келмади», — деб ёзади Шаҳзода.