Янгиликлар

Дурдона Қурбонова яна «Миллион»дан таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди

Бу ҳақда ундан кузатувчиси сўраган

Дурдона Қурбонова яна «Миллион»дан таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова «Миллион» жамоаси билан яна бирга ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан кузатувчиларидан бири «Миллион» жамоаси яна бирга ишлаш таклифини берса, қандай жавоб қайтариши ҳақида сўраган. Актриса бу таклифни рад этишини айтиб, асалнинг ҳам ози ширин бўлишини таъкидлаган.

«Ёлғон. Йўқ, асални ҳам ози ширин», — деб ёзади Дурдона Қурбонова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Кабулов «Миллион»дан кетганлар ҳақида фикрини билдирганди.

Даврон Кабулов у учун арзийдиган ва арзимайдиган одамлар борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Умид Ҳайдаров жамоадан кетган пайти саҳнада ўзини тутишга ҳаракат қилган. Бироқ актёр саҳнада йиғлаб юборганини ва Умид Ҳайдаров бу нарсага арзишини таъкидлаган.

«Бу кимнинг кетишига боғлиқ. Шундай одамлар бор, арзон одам дейилади. Уларнинг кетишига кетса кетди деб қарайсиз. Бошқа нарса йўқ. Умид кетган пайти саҳнада эмоциямни бекитишга жуда ҳаракат қилдим. Одамлар мени қувноқ ёки жиддий ҳолатда кўришга одатланган. Хуллас, арзийдиган одам бор. У учун кўз ёши ҳам тўкасиз. Арзимайдиган одамлар бор. Уларга бўпти дейсиз, бўлди. Бошқа гап йўқ. Ҳаёт топиш ва йўқотишлардаан иборат. Бунга нормал қараш керак. Асосийси, кимгадир боғлиқ бўлиб қолмаслик», — дейди у.

Шунингдек, Xoliqjon vines Даврон Кабулов уни «Миллион»га қабул қилмагани ҳақида гапириб берганди.

Унинг сўзларига кўра, «Миллион» жамоасига ўтиш унинг орзуси бўлган. Бироқ Холиқжон бундан тушкунликка тушмаганини таъкидлаган.

«Мен Даврон Кабуловга раҳмат айтмоқчиман. Мен ҚВЗ дан чиққанман. Ундан кейин Даврон Кабуловинг ‘Гараж’ кўрсатувига борганман. Менинг ниятим, орзу-ҳавасим ‘Миллион’ жамоасига ўтиш бўлган. Даврон ака ‘Ким зўр чиқса, арзиса Миллион жамоасига оламиз’ деган. Ҳамма қатори ҳаракат қилганман. Демак, менинг камчилигим бўлганки, мен ‘Миллион’ жамоасига ўтмаганман. Даврон Кабуловга мени жамоасига олмагани учун раҳмат айтаман. Менинг ризқ-насибам Xoliqjon vinesда экан. Мен бундан тушкунликка тушиб қолмаганман. Худога беҳисоб шукур, ҳозир ҳамма нарсам бор», — дейди у.