Янгиликлар

Дурдона Қурбонова турк актёрига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Актриса бу хабарни Telegram каналларидан бирида кўриб қолган

Дурдона Қурбонова турк актёрига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида турк актёрига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

У Telegram каналларининг бирида турк актёрига турмушга чиқаётгани ва тўйи Анталияда бўлишини айтгани ҳақида хабарни кўриб қолган. Кейин уни суратга олиб, ўз саҳифасига жойлаган. Актриса тўйи бўлаётганидан ўзининг хабари йўқлигини таъкидлаган. Хонанда тўйига борган инсонлардан Instagram’га сурат жойлаб, уни ҳам белгилаб қўйишини сўраган.

«Тўйим қайси сананда экан? Ўша куни ‘съёмка’м йўқ эканми? Тўйим бўлаётганидан ўзимнинг хабарим йўқ. Тўйимни мен белгилаб, Instagram’га қўйишсин. Ишқилиб яхши, ўзимга ўхшаган машҳур актёр бўлсин», — деб ёзади актриса.

 

Аввалроқ Феруза Норматова араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Феруза Норматова бу гапларни рад этди. Бу каби миш-мишлардан араб шаҳзодасининг ўзи ҳам бехабарлигини таъкидлади. Актриса араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқишини айтди. У YouTube’да фитна тарқатаётган лойиҳалардан бу ишни бас қилишни сўради.

«Энди буёғи ошиб тушди. Бу аканинг хабари ҳам йўқ. ин шаа Аллоҳ араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқаман. Аллоҳга осон лекин фитна тарқатишни бас қилинг. Рўмолга чидаб бўлмайди. Ўзимда йўқ рўмолларни ҳам ўратишади», — деб ёзади хонанда.