Янгиликлар

Дурдона Қурбонова ёқтириб қолган партнёр, янгича образлар: «Беном» тез орада янги клип премьерасини тақдим этади

Shoubiz.uz мазкур клип суратга олиш жараёнидан эксклюзив лавҳа тайёрлади

Дурдона Қурбонова ёқтириб қолган партнёр, янгича образлар: «Беном» тез орада янги клип премьерасини тақдим этади

«Беном» гуруҳи тез кунда «Адашдимми» номли таронасига ишланган янги клип премьерасини тақдим этади. «Shoubiz.uz» мазкур клип суратга олиш жараёнидан эксклюзив лавҳа тайёрлади.

Об-ҳавонинг ўзгариши, тинмай ёққан ёмғир сабабли клип суратга олиш жараёни 6 кундан узоқроққа чўзилди. Беном гуруҳининг солисти Сарварнинг айтишича, ушбу клипга ўйланган маблағдан 2 баробар кўпроқ пул сарфланган. Гуруҳнинг деярли барча клипларида бош ролни ижро этган Ойбек Сангин бу сафар ҳам бош ролда, унинг партнёри эса Дурдона Қурбонова. Актёр Дурдона билан ишлаш қийин эмаслигини, у ўз ролини профессионал даражада ижро этишини таъкидлаб ўтди.

Дурдона Қурбонова эса бироз қўрқувда эканини айтди. Сабаби бу клипда мухлислар уни умуман янги образда кўради. «Адашдимми» клипида яна бир бош қаҳрамонлардан бири асл касби стилист бўлган Мирхан. У аввал MC Doni’нинг клипларидан бирида Аладдин ролини ижро этган. Унинг айтишича, клип учун «Беном» гуруҳига янги «образ» керак бўлган ва уни таклиф қилишган, у ҳам бажонидил рози бўлган.

Шунингдек, «Беном» гуруҳининг солисти Комил май ойида ўтказилиши режалаштирилаётган концерт ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди. Концерт тўлиқ жонли ижрода караоке шаклида бўлиб ўтади. Энг асосийси, ушбу концерт оддий концерт эмас, кино концерт.