Янгиликлар

«Бугун ҳаммаси тугади». Азода «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан муносабатларига ойдинлик киритди — видео

Улар клип суратга олиш жараёнида танишган

«Бугун ҳаммаси тугади». Азода «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан муносабатларига ойдинлик киритди — видео

Актриса, хонанда Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида «Мактаб» сериалида Дониёр образини гавдалантирган Бузрук Бахтиёров билан муносабатларига ойдинлик киритди.

Улар клип суратга олиш жараёнида танишган. Айнан ижодкорлар «stories»ига жойлаган видео ва суратлар ҳам клип «съёмка»сидан бўлган. Ҳаммаси суратга олиш ишлари тугагач, актриса барча видеолар ва суратларни ўчириб ташлаган. Азода роли орқали барчани ишонтира олган бўлса, бундан хурсандлигини таъкидлаган.

«Instagram’га қўйилган расм, ҳар битта видео, постга ёзилган сўзлар ҳар бири клипнинг ичидаги воқеалар. Бу ҳеч қандай пиар эмас. У йигитни яқиндан танимайман. Шу клип орқали танишдик. Клип жуда ҳам зўр чиққан. Воқеа жуда ҳам оғир. Биз клипдан воқеа қилиб ‘stories’га қўйдик. Шу нарса видеоклип ичида бор. Бугун ҳаммаси тугади. Ҳамма нарса жой-жойига тушгандан кейин ‘stories’ларни олиб ташладим. Биз санъат инсонимиз. Мен актрисаман. У актёр. Биз ишонтира олдикми? Демак, ролимизни зўр ўйнабмиз», — дейди Азода.

Аввалроқ Азода ва «Мактаб» сериалидаги Дониёр бир-бирини севишига ишора қилувчи суратларни эълон қилганди. Хонанда ўз саҳифасида Бузрук Бахтиёров билан тушган суратини эълон қилган. «Artist» лойиҳаси орқали танилган Ҳожиакбар Рўзметов Instagram саҳифасида уларни бегилаб, бахт тилаган. Бу «stories»ни иккала ижодкор ҳам бефарқ қолдирмаган.

Шунингдек, тиктокер бир йигит қўлидан ушлаб турган суратни эълон қилиб, Бузрук Бахтиёровни белгилаб қўйган.