Янгиликлар

«Бошқа озманг». Зуҳра Солиеванинг операциядан кейинги қомати мухлисларини ҳайратга солди — видео

Актриса октябрь ойида операция қилдирганди

«Бошқа озманг». Зуҳра Солиеванинг операциядан кейинги қомати мухлисларини ҳайратга солди — видео

Актриса Зуҳра Солиева Instagram саҳифасида операциядан кейинги қомати мухлисларини ҳайратга солди.

Зуҳра Солиева саҳифасига аввалги ва ҳозирги ҳолати акс этган видеони жойлади. Мазкур видеода унинг қай даражада озганини кўриш мумкин. Актрисанинг кўплаб мухлислари у таниб бўлмас даражада озганини, қомати жуда гўзал эканини таъкидлаган. Шунингдек, яна айрим кузатувчилар эса унга бошқа озмасликни тавсия қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zuhra Salieva (@zuhra_salieva)

Зуҳра Солиева озиш учун қилдирган жарроҳлик амалиёти неч пулга тушганини айтганди. У ўзининг Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Мухлисларидан келган саволларга жавоб беришини айтган. Унга кузатувчиларидан бири жарроҳлик амалиёти учун неч пул сарфлаганини сўраган. Актриса эса 4,5 минг доллар кетганини айтган. Шунингдек, яна 65 килограмгача озмоқчи эканини билдирган.