Янгиликлар

Азода Бонамур билан муносабати қандайлигини айтди — фото

«Кўришиб турмаймиз», — дейди у

Азода Бонамур билан муносабати қандайлигини айтди — фото

Инстаблогер, актриса Азода Юсупахмет ҳамкасби Бонамур билан муносабати қандайлигини айтди.

Азоданинг сўзларига кўра, улар душман эмас. Улар тез-тез кўришиб турмаса ҳам бир-бири билан яхши таниш. Блогер Бонамурни яхши кўриши ва ҳурмат қилишини айтди.

«Биз душман эмасмиз. Тўғри кўришиб юрмаймиз лекин жойи келганда кўришамиз. Яхши танишмиз. Мен Бонуни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. У меҳнати билан кўп нарсага эришган мард қиз. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бандасини ёмон кўриш бандасига қолмаган. Шунинг учун ҳеч кимни ёмон деманг. Ўзингиз учун яхши томонини кашф этинг. Бону яхши қиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.

Шунингдек, Бонамур дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини айтганди. Блогер Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган инсони билан яқин дугонаси «юриб кетгани» ҳақида савол берилган. Бонамур эса шундай воқеа бўлганини, бироқ севгилиси унга хиёнат қилмаганини айтди.

«Шундай воқеа бўлган. Фақат севгилим юриб кетмаган. Менга содиқ бўлган. Ўзимга айтиб берган. Дугонанг менга шундай гаплар гапиряпти деган», — дейди блогер.