Янгиликлар

Асал Шодиева кинодаги карьерасини тўхтатдими? — видео

Бу ҳақда ундан мухлиси сўраган

Асал Шодиева кинодаги карьерасини тўхтатдими? — видео

Актриса, хонанда Асал Шодиева карьерасини якунлагани ҳақидаги миш-мишларга аниқлиқ киритди.

Асал Шодиева ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга карьерасини тугатгани қанчалик ҳақиқат эканлиги ҳақида савол берган. У эса буни инкор этиб, янги «Дилозорим» сериалида роль ижро этаётганини айтган. Шунингдек, мазкур сериалдаги ролидан парча эълон қилган.

Асал Шодиева ўзининг илк қўшиғига ишланган клипни премьера қилганди. У илк бор ўзини хонандаликда синаб кўрди. Актриса «Учта сўз» номли қўшиқ ёзган эди, 5 май куни мазкур таронага ишланган клип премерасини тақдим этди. Бу унинг биринчи клипи ҳисобланади. Клипда фақатгина Асал Шодиеванинг ўзини кўриш мумкин. У турли хил ҳолатларда кўриниш берган.

Асал Шодиева 2016 йил 5 июнь куни хонанда ва актёр Шоҳруҳхон билан оила қурган. Ҳозирда уларнинг Муҳаммад Юсуф ҳамда Бахтиёр исмли ўғиллари бор. Маълумот учун, Асал Шодиева «Учар қиз», «Уйланиш», «Пойга» каби кўплаб фильм ва сериалларда роль ижро этган.