Янгиликлар

«Amirxon Umarov shousi»да спортчилар нега муштлашгани маълум бўлди — видео

Бу гал Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродов жанжал қилган

«Amirxon Umarov shousi»да спортчилар нега муштлашгани маълум бўлди — видео

«Amirxon Umarov shousi»да Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродов нега жанжал қилгани маълум бўлди.

Ушбу кўрсатувда яна бир жанжал бўлди. Аввалроқ Бекзод Исадуллаев ҳамда Аббосхон Йўлдошев жанжал қилганди. Бу воқеа кўрсатувнинг суратга олиш жараёнида юз берган. У ерда икки нафар боксчилар урушиб кетган. Боксчилар кўрсатув майдонининг ўртасига чиққан. Шунда Аббосхон Йўлдошев шеригини туртган. Бекзод Исадуллаев эса унга мушт туширган.

Шундан сўнг Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродов саҳна ортига ўтиб гаплашиб турган пайти жанжал чиққан. Улардан бири саҳнага олиб чиқилгандан сўнг бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Боксчи Одилхон Камолов кўрсатувдан чиққандан сўнг уни Ҳумоюн Тўхтамуродов чеккага тортгани ва интервьюси бўйича савол берганини айтган. Шунингдек, боксчи эркак бўлиш кераклигини таъкидлаган.

«Шоудан кейин Ҳумоюн чеккага тортиб, берган интервьюм бўйича савол берди. Мен келажакда чемпионлик камари учун жанг қилишни хоҳлайман деб чиройли муомала қилдим. Ҳумоюн, одам эркак бўлиши керак. Мен сендан анча кичкина бўлиб туриб бир ўзим бордим. Балки мени бу вазиятдан ёмон қилиб чиқиб кетарсан лекин одам эркак бўлиб яшаши керак», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Odilxon.Kamolov (@odilxonmma)

Ҳумоюн Тўхтамуродов эса вазиятни бошқача тушунтирди. У кўрсатувга жанжал қилиш учун бормаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Одилхон Tiktok’да пиар қилгани учун ММАда анча минусга кетяпти.

«Спортчилар урушиб юрибди. Мен у ерга урушиш учун бормаган эдим. ‘Zo’r Tv’нинг аренасида хотинлар билан гаплашиб юрганди. Мен эшитиб ўтирдим. Хотинлар билан гап ўйнаб юрибди. Одилхон яна кимлардир. Саҳнани ортига ўтиб, ‘Ука сизнинг мақсадингиз жангми ёки пиарми?’, дедим. Кейин ўша интервьюда ўртада турган Фаррух акадан ортиқча гап бўлмагани ҳақида сўрадим. У бундай гап бўлмаганини айтди. Бир нарса борки, Tiktok’да чиқиб, пиар қилгани учун ММАда анча нарса минусга кетиб қоляпти. Одам ҳаддини билиши керак», — дейди Ҳумоюн Тўхтамуродов.