Янгиликлар

Алишер Узоқов қайси давлатга кетгани маълум бўлди — видео

Аввалроқ актёр чет элга нима сабабдан кетаётганини айтганди

Алишер Узоқов қайси давлатга кетгани маълум бўлди — видео

Актёр, хонанда Алишер Узоқов Instagram саҳифасида қайси давлатга кетганини маълум қилди.

Алишер Узоқов ҳозирда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида. Актёр у ерларнинг ҳавоси тоза эканини ва об-ҳавоси қуёшли эканини айтган. Шунингдек, хонанда Тюрих шаҳридан лавҳаларни эълон қилган.

«Ҳаммага салом. Биз Швейцариянинг Цюрих шаҳридамиз. Бу ернинг ҳавоси жуда тоза ва қуёшли экан», — дейди у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нима сабабдан хорижга кетаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи мавсумига ҳам таклиф тушган. Бироқ хонанда уни рад этган. Алишер Узоқов бунинг ўзига хос сабаби борлигини айтди. Актёр медиадан ташқари соҳада ҳам ўқиб, ўз имкониятларимни синаб кўришни режа қилган.

«Ҳақиқатан ҳам сериалга таклиф этилдим. Лекин уни бу сафар ҳам рад этдим. Яширмайман, сериальнинг биринчи мавсумида ҳам Туркияга бориб, съёмка бошланмасидан аввал Ўзбекистонга қайтиб келганман. Бунинг, албатта, ўзига хос сабаблари бор. Яқин кунларда бошқа хориж давлатига сафар қилишни режалаштиряпман. Асосий мақсадим медиадан ташқари соҳада ҳам ўқиб, ўз имкониятларимни синаб кўрмоқчиман», — дейди Алишер Узоқов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Узоқов илк бор Дубайдан нега қайтганини маълум қилганди. Алишер Узоқовнинг таъкидлашича, Дубайда қолиб кетишни ўйлаган, бироқ Ўзбекистонни соғинган. Ватан соғинчи сабаб у қайтишга мажбур бўлган. Уни айнан ватан соғинчи қийнаган.

«Менга бутунлай кетиб қолиш бўлмас экан. Ватанни соғиниб қолдим, қийналдим тўғриси. Ўзи Туркияда билгандим менга узоқ бўлмаслигини. Мингта Дубай бўлса ҳам ватанимга алишмайман. Дубай кўп нарса бермади, лекин маза қилиб келдим. Пул ҳам топилди», — дейди Алишер Узоқов.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқов «Ким экан?» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилганди. Алишер Узоқов ҳамда Шаҳзода Муҳаммедова «Kim ekan?» кўрсатувига бошловчилик қилади. Улар суратга олиш жараёни пайтида кўп тортишиб қолади. Актрисанинг сўзларига кўра, улар ҳаётда ҳам шундай. Телебошловчилар ҳаётдаги ҳолатни саҳнага олиб чиқади.

«Биз фақат ‘Kim ekan?’ кўрсатувида эмас, ҳаётда ҳам кўп тортишамиз. Ўша ҳаётий ҳолатни саҳнада ижро этамиз», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби кўрсатувдан кетаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Алишер Узоқов тез кунларда чет элга кетишни режа қилган. Актёр кетгач, кўрсатувнинг биринчи мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етади.

«Айтганча, финал яқин. Алишер ака чет элга кетяпти. ‘Kim ekan?’нинг биринчи мавсум тугаяпти. Балки иккинчи мавсумда ёнимга бошқа бошловчи қўйишар», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.