Янгиликлар

«Афандининг қизлари»даги Нигора ҳокимнинг «ўйнаши» эканлиги ростми? — видео

Бу ҳақда актрисадан кузатувчилари сўраган

«Афандининг қизлари»даги Нигора ҳокимнинг «ўйнаши» эканлиги ростми? — видео

«Афандининг қизлари»даги Нигора Абдуллаҳонова Instagram саҳифасида ҳокимга ўйнаш бўлгани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди.

Актриса одамлар уни ҳокимлар, санъаткорлар ва блогерлар ҳам «ўйнаш» деб ўйлаган. Нигора шу каби миш-мишларни фақат эшитишини таъкидлади. Шунингдек, актриса машинаси йўқлиги ва унга энди пул йиғаётганини маълум қилди.

«Кўча безорилигидан ҳокимга ўйнаш қилишибди. Ўсиш бор. Ҳурматим ошибди. Бечора мафия ҳам, ҳокимлар, санъаткорлар, блогерлар ҳам қолмади. Фақат ўртада мен кўк чой ичиб, миш-мишларни эшитиб ўтирибман. Айтганча, хоҳласангиз айтиб қўйинг. Ҳали машинам йўқ. Энди пул йиғяпман. Машина олай кейин янги гап қилишади», — дейди у.

Аввалроқ актриса пул учун «ўйнаш» бўлгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берганди. У қиз боланинг ота уйи бўлиши кераклигини айтди. Агар қиз боланинг бошига оғир кун тушса, бемалол бора оладиган уйи бўлиши керак. Нигора ота уйни ўзи учун ўзи яратганини таъкидлади. Бу йўлда у ҳеч кимнинг ҳаққини емаганини, пул учун бировга «ўйнаш» бўлмаганини билдирди. У ким бўлишидан қатъий назар принспларига содиқ қолади. Актрисанинг сўзларига кўра, унинг ғурури, иймони пулдан устун.

«Қиз боланинг ота уйи бўлиши керак. Худо кўрсатмасин бир нима бошига келса, бемалол бора оладиган уйи бўлиши шарт. Менинг ота уйим йўқ эди. Шу туфайли кези келганда зулмга, хўрликка чидашга мажбур бўлганман. Лекин ўзимга ўзим ота уй қилдим. Мактанчоқликка йўясизми, кибргами менга фарки юк! Отам бериши керак бўлган ҳимоя, хавфсизликни ўзимга ўзим килдим. Хеч кимга ‘ўйнаш’ бўлмадим, бировнинг хаққини емадим. Дўстиммисан, кариндошиммисан, душманиммисан ким бўлсанг ҳам ноҳақ бўлсам мард бўлиб юзимга айт. Узр сўраб хатойимни тўғирлай. Гапирилаëтган 1-2 гаплар бўлиши табиий ҳол албатта. Хамманинг ҳам иродаси, сабри, виждони, катияти етарли даражада эмас. Нима бўлганини ўзим ва Худо билади. Отилган лой менга етиб келмайди, лекин қўлингизда қолади. Мени ўзингиз билан тенглаштирманг, илтимос. Менинг ғурурим, иймоним пулдан устун ва буни сизлар яхши биласиз. Ким бўлса ҳам шундай бўлиб қолади. Менинг принспларим сизларга кулгули. Сизларнинг ёлғонга тўла ҳаётингиз эса менга қизиқ эмас», — дейди у.