Янгиликлар

Аҳад Қаюм Ҳамдам Собировга таҳдид қилди — видео

Режиссёр бунинг сабабини ҳам айтди

Аҳад Қаюм Ҳамдам Собировга таҳдид қилди — видео

Шоир, актёр Аҳад Қаюм Instagram саҳифасида Ҳамдам Собировга видеомурожаат йўллади.

Режиссёр унинг тўртта қўшиғини ёзиб берган. Унинг сўзларига кўра, Ҳамдам Собиров шоирга шеърлари учун пул бермаган. Шу сабабли Аҳад Қаюм хонанданинг концертини бузиш билан таҳдид қилган.

«Менинг бу сафарги жуда ҳам жиддий видеомурожаатим Ҳамдам Собировга. Чунки қўшиқчилар муаллифларни умумам оёқости қилиб ташлади. Биз Ҳамдам билан 1 йил олдин келишганмиз. У ‘Аҳад сенинг шеърларингни орқасидан кўтарилиб кетиб, қўшиқларим ҳит бўлса, айтган пулингни бераман’, деган.

Маълум бир суммага келишганмиз лекин унга ёзиб берган тўртта қўшиғим ҳит бўлди. Улар ‘Мактабимда’, ‘Тентакчам’, ‘Эсла мени’ ва ’20 март’. Ҳамдам 25 майда концерт қўйяпти лекин ҳали шеърларнинг пулини бермаган. Мухлислар нотўғри тушунманг ва мендан хафа бўлманг. Мен муаллиф сифатида ўзимнинг ҳаққимни талаб қиляпман. Ҳамдам агар пулни менга бугун ўзинг олиб келиб бермасанг, эртага шу тўртта ҳит қўшиғининг концертда айтилмайди. Отамнинг костюм шимини олиб кетиб клиплар олдинг. Концертинг билан бирга бузиб ташлайман. Мен сенга жиддий айтяпман», — дейди у.