«17 йил ичида ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганман». Каниза янги қўшиғининг ижодкорлари билан келиша олмаганини айтди
Хонанда Каниза ўзининг саҳифасига видео жойлаб, тез кунда янги қўшиғининг премьераси тақдим этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги тарона ижодкори Канизага хуш келмаган, у жамоа билан ишлай олмаган. Шу сабабли қўшиғини жуда узоқ кутишга мажбур бўлган. 17 йил ичида бундай ҳолатга тушмаганини қйд этган. «Клипимиз чиқишидан бир оз олдин бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Кўпчилик […]
Хонанда Каниза ўзининг саҳифасига видео жойлаб, тез кунда янги қўшиғининг премьераси тақдим этилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги тарона ижодкори Канизага хуш келмаган, у жамоа билан ишлай олмаган. Шу сабабли қўшиғини жуда узоқ кутишга мажбур бўлган. 17 йил ичида бундай ҳолатга тушмаганини қйд этган.
«Клипимиз чиқишидан бир оз олдин бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Кўпчилик янги қўшиғимнинг муаллифини чиқармаганимга ҳайрон қоляпти. Ҳайрон бўлманг. Чунки мен ижодкорлар, умуман жамоаси билан ишлашга жуда қийналдим. 17 йил ичида ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганман. Пулини олдиндан 100 фоиз тўладим, лекин қўшиқни жуда узоқ кутдим», дейди Каниза.





