Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram саҳифаси блокланиб қолди
Актриса, дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram саҳифаси 22 cентябрь куни блокланиб қолди. У бу ҳақда ательесининг Instagram саҳифасида маълум қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳозирда бунинг устида мутахассислар иш олиб бормоқда. «Профилим блокланиб қолди. Ҳозирги вақтда профилим устида мутахассислар иш олиб бормоқда. Балки кимдир душманлик қилмоқчи бўлгандир», — дея ёзиб қолдирган актриса. Шаҳзода Муҳаммедова, шунингдек, 22 […]
Актриса, дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram саҳифаси 22 cентябрь куни блокланиб қолди.
У бу ҳақда ательесининг Instagram саҳифасида маълум қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳозирда бунинг устида мутахассислар иш олиб бормоқда.
«Профилим блокланиб қолди. Ҳозирги вақтда профилим устида мутахассислар иш олиб бормоқда. Балки кимдир душманлик қилмоқчи бўлгандир», — дея ёзиб қолдирган актриса.

Шаҳзода Муҳаммедова, шунингдек, 22 cентябрь куни 02:00 да Италиянинг Милан шаҳрига учиб кетишини таъкидлаган.





