Янгиликлар

Фотима Бердиева унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганларга мурожаат қилди

Актриса Фотима Бердиева саҳифасида унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганларга мурожаат қилиб, улар устидан ИИБга арз қилишини айтди. Унинг таъкидлашича, ўғил бола турли беҳаё гуруҳларга унинг расмларини тарқатиб юборган. Актриса шу сабабли унинг устидан Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилмоқчилигини маълум қилди. Шунингдек, бу каби инсонларнинг жазоланиши кераклигини қайд этди. «Уларни нима кутаётганини билишмайди. Ҳозир […]

Фотима Бердиева унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганларга мурожаат қилди

Актриса Фотима Бердиева саҳифасида унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганларга мурожаат қилиб, улар устидан ИИБга арз қилишини айтди.

Унинг таъкидлашича, ўғил бола турли беҳаё гуруҳларга унинг расмларини тарқатиб юборган. Актриса шу сабабли унинг устидан Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилмоқчилигини маълум қилди. Шунингдек, бу каби инсонларнинг жазоланиши кераклигини қайд этди.

«Уларни нима кутаётганини билишмайди. Ҳозир мен ички ишларга бораман. Улар кабиларнинг сонгмингтасини топдираман. Эртага олиб келишганидан сўнг улар билан нима қилишларини билишмайдида. Мен барибир маълумотлар орқали оила аъзоларини ҳам топаман, шундай қўйиб қўяди деб ўйламанглар. Майли, расмимни қўйган тақдирда ҳам, оддий қўйса майли. Ёмон ёмон групппаларда менинг номимдан пул ишлашмоқда. Менинг обуначиларим эса менга буни юборади. Сизга раҳмат айтмоқчи эдим, агар сиз менга бу каби маълумотни ташламаганингизда ҳеч қачон билолмасдим. Яна бир нарсани айтаман, бу профилнинг ортида ўғил бола турибди. У каби инсонларни жуда яхши қиламан. Менга видеодан қўнғироқ қилиб овозини, видеосини ўчириб қўймоқда. Болалар, ёмон группаларда расми айланган қизлар аслида ёмон бўлмайди, ўзлари тарқатган бўлмайди», — дейди Фотима Бердиева.