Марҳум Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи унинг «запрет»даги ҳаёти қандай бўлгани ҳақида гапирди
Марҳум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилафруз Асомова YouTube’dagi «ChotkiTV» лойиҳасига берган интервьюсида унинг «запрет»даги ҳаёти қандай бўлгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, сўз устаси асосли сабаб билан таъқиққа қўйилмаган. У роль ижро этган «Тоҳир Зуҳра» фильмининг намойиши ҳам таъқиқ сабаб бекор қилинган. Лекин Обид Асомов жуда қаттиқ сиқилмаган. Ўша пайтлари турли […]
Марҳум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилафруз Асомова YouTube’dagi «ChotkiTV» лойиҳасига берган интервьюсида унинг «запрет»даги ҳаёти қандай бўлгани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, сўз устаси асосли сабаб билан таъқиққа қўйилмаган. У роль ижро этган «Тоҳир Зуҳра» фильмининг намойиши ҳам таъқиқ сабаб бекор қилинган. Лекин Обид Асомов жуда қаттиқ сиқилмаган. Ўша пайтлари турли давлатлардан кўплаб таклифлар тушган.
«2009 йилда март ойида нимагадир уни таъқиққа тушуриб қўйишди. Лекин унақа ер бағирлаб ётмаган. Нима учундир шу нарсага озгина сиқилди. Ҳамма келди. ‘Тоҳир Зуҳраʼ киносида ўйнаган. Ўша кино чиқиши керак эди 14 февралда, аллақачон афишалар чиққанди. Олиб ташлашди. Нима учун олиб ташлашганини билмайди, ‘запретʼ дейишди бўлди. 2009 йил февраль ва март ойларида озгина сиқилди. Германия, Америка, Россия давлатларига ҳам чақирилди. Петросян кўпроқ чақирди. Лекин Ўзбекистоннинг байроғини олиб чиқди. Қайси бир қизиқчи олиб чиқди байроқни?», — дейди у.
Таъқиқдан кўпроқ Обид Асомовнинг онаси сиқилган. Ҳар куни телевизор кўриб ўғлининг чиқишини кутган, нимага чиқмаётганини сўраган.
«Она сиз сиқилманг ҳаммаси яхши бўлади дер эди. Қайнонам жуда ҳам кўп сиқилган. Обид ҳамма чиқяпти нега сен чиқмаяпсан? Обид нимага чиқмаяпсан? Телевизорни эртаю-кеч кўриб ўтирар эди онам раҳматли. Ҳамма телефон қилар эди. Чиқаман. Ҳозир бир нарсам ёқмагандирки, таъқиқ қўйди деган», — гапини давом эттирди Обид Асомовнинг аёли.
Унинг таъкидлашича, «запрет»нинг сабаби ҳали ҳам номаълум. Бир неча бор юқори ташкилотларга савол билан чиқилганда, улар айтарли жавоб қайтармаган. Марҳумнин оила аъзолари бунинг сабабини Обид Асомовнинг Россияга бориб келганидан деб ўйлайди.
«Ҳали ҳам жумбоқ. Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Ҳаттоки, тоғам ‘юқоригаʼ ёзди. Сабабини айтинг нима учун таъқиқ қўйдингиз? Асос нима? ‘Ҳозир вақтинча таътилдаʼ, деган жавоб келди. Бўлди бошқа ҳеч нарса келгани йўқ. Унинг Россияга чиққани ‘юқоридагиларгаʼ ёқмади. Ўзи ҳам айтди уларга менинг Россияга қатнаганим ёқмади деб. Украинага бориб ҳам концерт қўйди. Майли мен Россияга чиқмай турай деди. Олти ой бормади Россияга. Лекин ҳар доим чақиришди. Сочига, Ялтага чақиришди. Петросян шахсан ўзим ёзайми Каримовга деди. Йўқ деди», — дейди Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи.





