Стиль

Суғдиёна Азимова пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди — видео

Актриса бунинг ёмон томони йўқлигини ҳам таъкидлади

Суғдиёна Азимова пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди — видео

Актриса Суғдиёна Азимова Instagram саҳифасида юзини пластик операция қилдиргани ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири Суғдиёна Азимованинг табиий гўзаллиги ҳақида ёзган. Актриса бунга жавобан лабига гел қилдирганини айтган. Бироқ у ҳозирда бундан афсусда. Актриса лабидаги гелни эритиб юбормоқчилигини таъкидлаган.

«Лабимга гел қилдирганман. Бундан жуда афсусдаман. Билмадим лекин бекор қилибман, деб афсусландим. Энди эритиб юбормоқчиман», — дейди у.

Шунингдек, кузатувчиларидан бири бунинг салбий томонлари ҳақида гапиришни сўраган. Суғдиёна Азимова эса лабга гел қуйишнинг ёмон томони йўқлигини таъкидлаган. Гел эритмоқчилигига сабаб эса кадрда ўзига ёқмагани.

«Ёмон томони йўқ лекин ўзимга кадрда кўринганда ёқмади», — дея таъкидлади актриса.

Аввалроқ Муниса Ризаева пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилганди. Муниса Ризаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир чоғида мухлислари томонидан берилган пластик операцияни қаерда қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди. Актриса пластик операция қилдирмаганини айтди. Хонанда ота-онаси уни шундай туғганини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, ҳозирда лабида ҳам ботекс йўқ.

«Мен пластик операция қилмаганман. Ҳамма мени юзини қилдирган деб ўйлайди. Мен доим юзимни қаерда пластик операция қилдим, деб ҳайрон қоламан. Отам билан онам пластик операция қилган. Ботекс биринчидан лабга қилинмайди. Иккинчидан мен бутунлай олиб ташладим. Энди ўзимнинг табиий лабим бор. Бу масалада энг хурсанд бўлган инсон отам», — дейди у.