Медиа

Зуҳра Солиева ошқозон операциясидан сўнг қанчалик озгани акс этган видеони эълон қилди — видео

«Орзуларингиз сари дадил ва ишончли қадам босинг», — дейди у

Зуҳра Солиева ошқозон операциясидан сўнг қанчалик озгани акс этган видеони эълон қилди — видео

Актриса Зуҳра Солиева Instagram саҳифасида ошқозон операциясидан сўнг қанчалик озгани акс этган видеони эълон қилди.

Видеода Зуҳра Солиеванинг 1 ойда қанчалик вазн ташлаб, ўзгарганини кўриш мумкин. Актриса саҳифасидаги пост остига 5 июндан 5 июлгача деб ёзиб қолдирган. У ҳам бошқа ҳамкасблари сингари Ҳабил Қафаровда ошқозонини операция қилдирганди.

«Орзуларингиз сари дадил ва ишончли қадам босинг. 5.06.22 дан 5.07.22 гача», — деб ёзади актриса видео остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зуҳра Солиева озиш учун қилдирган операцияси неча пулга тушганини айтганди. У ўзининг Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Мухлисларидан келган саволларга жавоб беришини айтган. Унга кузатувчиларидан бири жарроҳлик амалиёти учун неч пул сарфлаганини сўраган. Актриса эса 4,5 минг доллар кетганини айтган. Шунингдек, яна 65 килограмгача озмоқчи эканини билдирган.

Шунингдек, актриса пластик операциядан сўнг ошиқлари кўпайгани ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, пластик операциядан кейин ошиқлари кўпайган. Актриса ҳақиқатдан уни ёқтирадиган, турмуш қурмоқчи бўлган инсонлар борлигини таъкидлади. Бироқ Зуҳра Солиева турмуш қуришга тайёр эмаслигини айтди.

«Операциядан кейин ошиқларим кўпайди. Ҳақиқатдан, ёқтириб, гаплашиб юрмоқчи бўлган, ҳатто, турмуш қурмоқчи бўлган инсонлар бор. Мен ҳали турмуш қуришга тайёр эмасман. Ҳозир менда қўрқув бор. Бу инсонга кўнглимни берсам, яна кўнглимни оғритсачи? Менинг юрагимга берилган оғриқлар ҳали кетгани йўқ. Шунинг учун ҳеч кимни кутмаяпман, ҳеч кимга кўнгил беролмайман. Менга юрагимни даволай оладиган инсон керак. Лекин у жуда сабрли бўлиши керак», — дейди у.