Медиа

«Супер келинчак» Диана Ягофарова илк бор эри ва фарзандларини кўрсатди — видео

Улар дам олиш учун саёҳатга чиққан

«Супер келинчак» Диана Ягофарова илк бор эри ва фарзандларини кўрсатди — видео

«Супер келинчак» фильми орқали танилган актриса Диана Ягофарова эри ва фарзандларини кўрсатди.

Актриса оиласи билан тоғ ёнбағрига дам олиш учун чиққан. Диана Ягофарова ушбу лаҳзалар акс этган видеони ўз саҳифасида эълон қилган. Унда Диананинг уч нафар ўғли ва эрини кўриш мумкин. Актриса ўғилларининг юзини кўрсатган бироқ турмуш ўртоғиникини кўрсатмаган.

Аввалроқ Диана Ягофарова кинога қайтган айтилганди. Диана Маъруфхон Муҳаммедов продюсерлик қилган «Бой ва новвой» криминал драмасида роль ижро этмоқда. Сериал Умид Зокиров ва Рустам Сагдиев режиссёрлигида суратга олинмоқда. Ушбу сериалда Диана Ягофаровадан ташқари Маъруфхон Муҳаммедов, Дурдона Қурбонова, Жавоҳир Зокиров, Раъно Шодиева ва Иляр Абдуллаевлар ҳам суратга тушмоқда.

Актриса 19 март куни Instagram саҳифасига янги лойиҳада суратга тушаётганини маълум қилган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.

«13 йил бўлди. ‘Камера-мотор’, ‘стоп-шот’ сўзлари узоқ вақт унутилгандек туюлди. Ўз жойингизга қайтиш, ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланиш, орзуингизга эргашиш, ички овозингизни тинглаш қандай бахт. Энг қизиғи олдинда!», — деб ёзади Актриса.