Медиа

Суғдиёна Азимова болалигидаги суратини эълон қилди — фото

Актриса аввалроқ пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилганди

Суғдиёна Азимова болалигидаги суратини эълон қилди — фото

Актриса Суғдиона Азимова Instagram саҳифасида болалигидаги архив суратини эълон қилди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга бир қанча саволлар берилган. Актрисанинг обуначиларидан бири унинг табиий гўзаллиги ҳақида ёзган. Актриса бунга жавобан лабига гел қилдирганини айтган. Бироқ у ҳозирда бундан афсусда. Актриса лабидаги гелни эритиб юбормоқчилигини таъкидлаган.

«Лабимга гел қилдирганман. Бундан жуда афсусдаман. Билмадим лекин бекор қилибман, деб афсусландим. Энди эритиб юбормоқчиман», — дейди у.

Шунингдек, кузатувчиларидан бири бунинг салбий томонлари ҳақида гапиришни сўраган. Суғдиёна Азимова эса лабга гел қуйишнинг ёмон томони йўқлигини таъкидлаган. Гел эритмоқчилигига сабаб эса кадрда ўзига ёқмагани.

«Ёмон томони йўқ лекин ўзимга кадрда кўринганда ёқмади», — дея таъкидлади актриса.


Шунингдек, Суғдиона Азимовадан ёшлигидаги расмлардан қўйиш сўралган. Актриса эса бу илтимосни жавобсиз қолдирмай болалигидаги суратни эълон қилган. Расмда унинг болалигидан бери қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин.