Медиа

Ширин илк бор қизининг юзини кўрсатди — фото

Нодир ва Шириннинг қизи 16 июль куни туғилган

Ширин илк бор қизининг юзини кўрсатди — фото

Хонанда Ширин Instagram саҳифасида илк бор қизининг юзини кўрсатди. Бу ҳақда «People» нашри маълум қилди.

Хонанда саҳифасида қизининг кўзойнак тақиб тушган суратини эълон қилган. Унга эса «Қандай гўзаллик», — дея изоҳ ёзиб қолдирган. Бироқ Ясминнинг юзи тўлиқ кўринмаган. Нодир Зоитов ва Шириннинг қизи Ясмин 16 июль куни 1 ёшга тўлади.

Аввалроқ Ширин Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда қизи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берганди. Кузатувчилари қизининг исмини ким қўйгани ва унинг юзини қачон кўрсатишини сўраган. Хонанда қизининг исмини турмуш ўртоғи Нодир Зоитов қўйганини айтди.

Ширин қизи Ясминнинг исми гулнинг номидан олинганини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, у қизининг юзини бир ёшида кўрсатишини маълум қилган.