Шароф Муқимов уч нафар эгизакли бўлганини рад этди — видео
У туғруқхонадан фарзандини олиб чиқди
Хонанда Севинч Мўминованинг собиқ турмуш ўртоғи Шароф Муқимов 3 нафар эгизак фарзандли бўлганини рад этди.
У 19 декабрь куни 3 нафар ўғил фарзандли бўлганини маълум қилганди. Бироқ туғруқхонадан 1 нафар ўғил фарзадини олиб чиқди. Унинг дўстлари ҳам 3 нафар фарзандни кутганини айтди. Шунингдек, улар эгизак фарзандлар ҳақидаги хабарни кимдир зерикканидан тарқатиб юборганини таъкидлади.
«Мен Шароф акам 3 нафар фарзандли бўлди деб хурсанд бўлдим. Зериккан кимдир тарқатиб юборибди. Лекин бир нафар фарзанд», — дейди унинг дўсти.
Мавзуга доир: Муниса Ризаеванинг турмушга чиққани ва ҳомиладор экани ростми?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тўртинчи марта ҳомиладор эканини рад этганди.





