Медиа

Шаҳло Зоирова «виньетка»cидаги суратларини кўрсатди — фото

Актриса саҳнадаги илк расмини ҳам эълон қилди

Шаҳло Зоирова «виньетка»cидаги суратларини кўрсатди — фото

«Браво» жамоаси етакчиси, актриса Шаҳло Зоирова Instagram саҳифасида «виньетка»ларидаги суратларини кўрсатди.

Шаҳло Зоирова боғча пайтидан талабалик давригача бўлган суратларини эълон қилган. Уларда актрисанинг йиллар давомида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин. Шунингдек, хонанда фурсатдан фойдаланиб барча битирувчиларини табриклаган.

«Боғчадан то мактаб, лицей, институтни битирган даврларим. Фурсатдан фойдаланиб барча битирувчиларни табриклайман», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxlo Zoirova (@shaxlozoirova_official)

Шунингдек, у саҳнадаги илк расмини ҳам эълон қилди. Ўша пайтда Шаҳло Зоирова Фаррух Зокировнинг «Ялла» қўшиғига рақсга тушган. Актриса ушбу сурат остида ўша пайтдагидан ўзгаргани ҳақида савол қўйган.

Аввалроқ Шаҳло Зоированинг ҳамкасби Даврон Кабулов ҳам «виньетка»сидаги суратини кўрсатганди. Даврон Кабулов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан мактаб пайтида ўғил болалар билан жанжаллашгани ҳақида сўрашган. Журналист эса бундай воқеалар бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, Даврон Кабулов Instagram саҳифасига «виньетка»сидаги суратини ҳам жойлаган.