Медиа

Озод Ҳуррамов «Уйда ёлғиз 2» фильмидаги меҳмонхонанинг ичини кўрсатди — видео

«Аслида бу фильмда мен ўйнашим керак эди», — дейди у

Озод Ҳуррамов «Уйда ёлғиз 2» фильмидаги меҳмонхонанинг ичини кўрсатди — видео

Инстаблогер, Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида «Уйда ёлғиз 2» фильмидаги меҳмонхонанинг ичини кўрсатди.

Актёр меҳмонхонанинг ичига киришдан олдин унинг ташқари томонини кўрсатган ва бу фильмда аслида ўзи роль ижро этиши кераклигини айтган. Актёр унинг ичига киргач, ёқимли ифор таралиб турганини таъкидлаб, у ерда турган гуллар олдида расмга тушиш мумкинлигини маълум қилган. Меҳмонхонанинг айнан Кевин Маккалистр турган хонасида бир кунлик туриш нархи 950 долларни ташкил қилади.

«Бу ‘Уйда ёлғиз 2’ фильми олинган меҳмонхона. Энди бошидан ‘обзор’ қиламиз. Аслида бу фильмда мен ўйнашим керак эди. Меҳмонхонанинг ичкарисидан жуда ширин ҳид келяпти. Табиий гулнинг ҳиди. Бу ерда расмга тушса ҳам бўларкан. Ичкарида ресторани ҳам бор экан. Меҳмонхонадаги ўша бола турган хонанинг бир кунлик нархи 950 доллар», — дейди Озод Ҳуррамов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов Фаcэбоок асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатганди. У ерда кўплаб дарахтлар экилган. Қушларнинг сайраши ҳам эшитилиб туради. Озод Ҳуррамов кўрсатган маҳалласининг нариги кўчасида Марк Цукерберг яшашини айтди. Инстаблогер кўрсатган маҳалла қиммат маҳалла эканини таъкидлаган.

«Мана бу дарахтга қаранг, табиийга ўхшамайди. Жим тураман. Қушнинг овозини эшитяпсизми? Энг қиммат маҳалла экан. Бу маҳалланинг кейинги кўчасида Facebook’нинг хўжайини Марк Цукерберг яшар экан», — дейди Озод Ҳуррамов.

Шунингдек, у Америкада бутунлай қолиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди. Хонанда Америкага кўпинча дўстларининг олдига боради. У ўзига 1 ойлик дам берган. Шундан сўнг Ўзбекистонга келиб, ишлари билан машғул бўлади. Озод Ҳуррамов 20 кунлардан кейин қайтишни режа қилган.

«Америкага мен кўпинча дўстларимнинг олдига келаман. Ўзимга 1 ойлик дам берганман. Шу вақтдан сўнг ортимга қайтаман. Ўзбекистонда ишларим кўп. 20 кунлардан ўша ерда бўламан», — дейди у.