Медиа

Манзура Юлдуз Усмонованинг 22 йилдан бери сақлаб келаётган нарсасини кўрсатди — видео

«Бу нарса ҳеч кимда йўқ», — дейди хонанда

Манзура Юлдуз Усмонованинг 22 йилдан бери сақлаб келаётган нарсасини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Манзура YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Юлдуз Усмонова берган совғани кўрсатди.

Юлдуз Усмонова 2000 йилдаги концертини «Юлдуз Шоу» номи остида катта қилиб ўтказган. Шунда меҳмонларга статуетка берган. Манзура бундай нарса ҳеч кимда йўқлигини таъкидлади. Ўша пайтда Манзуранинг продюсери Юлдуз Усмоновага ҳам концерт бойича продюсерлик қилган.

«Бу нарса ҳеч кимда йўқ. 2000 йил Юлдуз Усмонова катта шоу қилган. Шунда ‘Yulduz shou’ қилинди ва бу статуетка меҳмонларга берилди. Менинг продюсерим Юлдуз опага ҳам концерт бўйича продюсер эди. Шунинг учун, мен мунтазам равишда Юлдуз Усмонованинг олдида бўлганман. Мен Юлдуз Усмоновани жуда ҳурмат қиламан», — дейди у.

Аввалроқ Юлдуз Усмонова концертида мухлислари билан жанжаллашганди. Юлдуз Усмонова саҳнада барча мухлисларидан жимлик талаб қилган. У жуда асабий ҳолатда мухлисларига бақирган. Маълум бўлишича, бир қатор аёллар парда охиригача кўтарилмагани учун жанжал кўтарган. Шундан сўнг Юлдуз Усмонова асабийлашган ва ҳаммадан тинчлик талаб қилган.

«Пулингизга ўн баробарини оляпсиз. Аёллар илтимос қиламиз, агар бунақа бўладиган бўлса кетавераман. Ўзларингни билиб ўтиринглар узоқ яқиндан келганлар. Бунақа ишингни бошқа концертда қиласан. Жим ўтирамиз. Чироқни бер залга бақираётганларнинг юзларини кўрайлик. Бошқа жойлада қиласиз бу ишингизни. Бақираётган ким эди , чиқин бу ёққа. Сиз бақираётганмидингиз, туриб келингчи буёққа, нима деяётган эдингиз. Парда бўлса менда эмаску айб. Концерт дедиларинг қўшимча беряпмиз», — дейди хонанда.

Кейинроқ хонанданинг ўзи концертдаги қўполлигига изоҳ берганди. Хонанда куйлаётган вақтда томошабинлар орасида шовқин кўтарилганини, бунга эса парда сабаб бўлганини таъкидлаган. Лекин концертни чиройли ўтказиб олганини қайд этган.

«Бугун иккинчи концерт жуда ажойиб бўлди. Ҳадеб бақир-чақир бўлди. Нимага бақир-чақир бўляпти, бақирма десам яна бақиради. Парда тиқилиб қолибди. Бир-бирининг устига ўралашиб қолибди. Кимдир тепага чиққан сал қолибди. Назар бор десам ишонасизми. Лекин чиройли ўтказиб олдик. Концертга келганларнинг ҳаммаси соғ-саломат, эсон-омон уйига етиб олсин», — дейди Юлдуз Усмонова

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova)