Медиа

Малика Равшанова эри туғилган кунига нима совға берганини кўрсатди — видео

Уни табриклаш учун Нодир Зоитов ва Ширин ҳам ташриф буюрган

Малика Равшанова эри туғилган кунига нима совға берганини кўрсатди — видео

Хонанда Малика Равшанова Instagram саҳифасида туғилган кунида турмуш ўртоғи қандай совға берганини кўрсатди.

«Бу менинг онам» номли қўшиғи билан танилган Малика Равшанова 6 декабрь куни туғилган кунини нишонлади. Уни тунги соат ўн иккида яқинлари ва қариндошлари табриклади. Шунингдек, хонанданинг турмуш ўртоғи аёлига юрак шаклидаги гулдаста совға қилди.

Хонанда Нодир Зоитов Малика Равшанованинг эри номидан «Жоним мани» номли таронасини куйлаб берди. У бу қўшиқни аёли хонанда Ширинга бағишлаб айтганди. Шу билан бирга, хонанданинг ўгли унга тиз чўкиб гул берди.

Малика Равшановани таниқли қилган қўшиқлари: «Бу менинг онам» ва «Дадажоним». Ушбу тароналар YouTube’да бир неча миллион марта томоша қилинган.

Шунингдек, хонанда туғилган куни кириши билан ижтимий тармоқдаги саҳифасига ўз расмини жойлади ва шундай изоҳ қолдирди: «Ҳаётимнинг энг гўзал яна бир баҳори бошланди ИнШаАллаҳ! Алҳамдулиллаҳ!»

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Малика Равшанова🧿 (@malika_ravshanova)

Шу билан бирга, у Instagram саҳифасга инстаблогер Дилшод Назаровнинг тўйидан видео лавҳалар жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Малика Равшанова🧿 (@malika_ravshanova)