Медиа

Халима Ибрагимова янги электромобил сотиб олди — видео

У аввалроқ эски машинасини сотмоқчи эканини маълум қилганди

Халима Ибрагимова янги электромобил сотиб олди — видео

Ижтимоий тармоқларда актриса, хонанда, қизиқчи Халима Ибрагимованинг янги электромобил сотиб олгани акс этган видео тарқалди.

У аввалроқ «Chevrolet Tracker» машинасини сотмоқчи эканини маълум қилганди. Актриса машинасини 2020 йилда сотиб олганини ва у 16 200 километр юрганини таъкидлаган.

«Янги машина минмоқчи бўлганларга машина сотилади. 2020 йил олинган. 16200 километр юрган», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳалима Ибрагимова «Мирзо» театрига қандай кириб келгани ҳақида айтиб берганди. Шунингдек, у айрим эркакларга мурожаат қилганди. Шу билан бирга, актриса Мирзабек Холмедовга атаб қўшиқ куйлаганди. Аввалроқ, Халимахонимнинг уйига лўлилар келиб, унинг қўшиғига ўйнаб бергани ҳақида хабар берилганди.