Фото: «Гарри Поттер» юлдузлари 20 йилда қандай ўзгарди?
Қуйида уларнинг олдинги ва ҳозирги ҳолати акс этган суратлар берилади
«Гарри Поттер»нинг биринчи қисми суратга олинганига 20 йил бўлди ва шу вақт давомида уларнинг ҳаётида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.
Бундан 20 йил олдин, 2001 йил ноябрь ойида америкалик ёзувчи Жоан Роулинг асари асосида суратга олинган «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» фильми намойиш этилди. Кичик сеҳргар ва унинг дўстлари ҳақидаги ушбу кинофильм бутун дунё бўлаб ўз мухлисларини топди. Кейинчалик фильмнинг бир нечта қисмлари суратга олинди ва унда роль ижро этган актёр ва актрисаларга катта шон-шуҳрат олиб келди.
Дениэл Рерклифф — Гарри Поттер
«Гарри Поттер» фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этган ва шу ижроси орқали дунё бўйлаб мухлисларини топган машҳур актёр Дениэл Рерклифф фильмдан сўнг кўплаб халқаро мукофотлар олди. У «Гарри Поттер» фильмидан сўнг таниқли режиссёр Жеймс Уоткинсоннинг «Қора танли аёл», Жон Крокидаснинг «Севимли одамларни тарк этиш» , Пол Макгиганинг «Виктор Франкштейн» ва бошқа фильмларда суртага тушган. 2009 йилда «Сўнги ўн йилликнинг энг кўп маош оладиган актёри» сифатида «Гиннес рекордлари» китобига киритилди.

Руперт Гринт — Рон Уизли
«Гарри Поттер» фильмидан энг кўп фойда топган актёрлардан бири Руперт Гринт ҳисобланади. У шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильмда роль ижро этган. Актёрнинг ҳозирда 1 нафар фарзанди бор. Ҳозир ҳам кино санъатида фаолиятини давом эттираётган Руперт Гринт бир қанча хайрия лойиҳаларининг асосчиси ҳисобланади.

Эмма Уотсон — Гермиона
«Гарри Поттер» фильмининг оммавий ахборот воситаларида энг фаол актрисаларидан бири Эмма Уотсон ҳисобланади. У 2014 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Энг яхши аёл элчи»си унвони берилди. Актриса «Гарри Поттер» фильмидан сўнг 20 га йқин кинокартиналарда иштирок этди ва шу сабабли кўплаб халқаро мукофотларга лойиқ кўрилди. 2015 йилда Эмма Уотсон ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалди бироқ у буларнинг ёлғонлигини маълум қилган.

Том Фелтон — Драко Малфой
Фильмда салбий қаҳрамонлардан бири сифатида намоён бўлга актёрлардан бири Том Фелтон ҳисобланади. «Драко Малфой» ролини ижро этган актёр кино санъатидаги фаолиятидан ташқари бир қанча мусиқа альбомларининг муаллифи. У 2008 йилда ўзининг биринчи мусиқий альбомини мухлисларига намойиш этган.

Робби Колтрейн — Хагрид
Ҳозир 71 ёшда бўлган актёр Робби Колтрейн «Гарри Поттер» фильмидан сўнг бир қанча кинофильм ва драмаларда эпизоддаги ролларни ижро этди. У ёш ҳмкасбларидан фарқилар равишда ижтимоий тармоқларда унча фаол эмас. Актёр ижтимоий тармоқларга фотосурат жойламайди ва мухлислари билан мулоқотда бўлиш учун электрон почталардан фойдаланади.






