Медиа

Babymohi қиёфадошини топганини айтиб, уни кўрсатди — видео

Блогер уларнинг характери ҳам ўхшашлигини таъкидлади

Babymohi қиёфадошини топганини айтиб, уни кўрсатди — видео

Хонанда, инстаблогер Babymohi ўз саҳифасида қиёфадошини топганини айтиб, уни кўрсатди.

Моҳларойимнинг қиёфадоши қирғизистонлик Элина Исмаилова. У ҳам блогер. Улар бир-бири билан Instagram орқали танишган. Babymohi ва Элина бирга тушган видеони ўз саҳифаларида эълон қилган. Моҳларойимнинг кўплаб кузатувчилари улар бир-бирига умуман ўхшамаслигини таъкидлаган. Аммо баъзи Instagram фойдаланувчилари бунинг аксини айтган.

«Бутун умр қиёфадошимни кўриб қолишдан қўрқардим. Сизда ҳам шундай қўрқув борми? Энг қизиғи нафақат баъзи бир юз қисмлари, ҳаттоки, мимика ва характер ҳам озгина ўхшаш экан», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Аввалроқ Йигитали Мамажонов Жиззахда Алишер Узоқовнинг «эгизаги»ни учратиб қолганди. Актёр кўпкари ўйинида у инсонни учратганини ва ташқи кўриниши ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган таниқли актёр Алишер Узоқовга жуда ўхшашлигини айтган ва бу ҳолатдан ҳайрон қолган.

«Ҳозир мен Алишер Узоқовни кўриб қолдим. Бу ерда уларга жуда ҳам ўхшайдиган инсон бор экан. Қойил, ҳайрон қолдим. Бу инсон полвонларнинг бири экан, шериги менга ўхшамас экан. Сиз билан ҳам шу ишни қиламизми?», — деган кўпкарида иштирок этаётган Йигитали Мамажонов.

«Чолиқуши»даги Фериденинг ҳам «эгизаги» топилганди. Актриса Фахрие Эвженнинг «эгизаги» Туркияда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг мухлислари ва маҳаллий нашрлар бу мавзуни танқид остига олди. Сабаби Пелин Акин исмли туркиялик актриса ҳамкасби Фахрие Эвженга ўхшайди ва услуб жиҳатидан ҳам у каби кийинишга ҳаракат қилади. Актриса Фахрие Эвжен ҳам, унинг «эгизаги» Пелин Акин ҳам бу ҳолатга нисбатан муносабат билдирмаган. Пелин Акин ижтимоий тармоқларда Фахрие Эвжен услубида тушган суратларини тармоққа жойлайди. Фахрие Эвженнинг кўплаб мухлислари бу муҳокамалардан кейин актриса Пелин Акиннинг услубини ўзгартиришини кутмоқда.