Медиа

Асал Шодиева «без макияж» ҳолатда кўриниш берди — видео

Актриса видеога Instagram’даги филтерларсиз ҳам тушган

Асал Шодиева «без макияж» ҳолатда кўриниш берди — видео

Хонанда, актриса Асал Шодиева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пардозсиз тушган видеосини эълон қилди.

Актриса видеода оқ кўйлакда бўлган. Асал Шодиева ушбу видеода Instagram’даги филтерлардан ҳам фойдаланмаган.

«Филтерсиз, пардозсиз», — деб ёзади Асал Шодиева.

Аввалроқ Асал Шодиева туғилган кунини Дубайда нишонлаганди. Асал Шодиева 30 ёшга тўлган. Актриса 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Дубайдаги бир қанча сурат ва видеоларни жойлаган. Instagram’да уни кўплаб ҳамкасб ва кузатувчилари табриклаган.

Асал Шодиева 2016 йил 5 июнь куни хонанда ва актёр Шоҳруҳхон билан оила қурганди. Ҳозирда уларнинг Муҳаммадюсуф ҳамда Бахтиёр исмли ўғиллари бор. Маълумот учун, Асал Шодиева «Учар қиз», «Уйланиш», «Пойга» каби кўплаб фильм ва сериалларда роль ижро этган.

Аввалоқ, Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан илк бор қачон танишганини айтганди. Асал Шодиева узоқ вақтли танаффусдан сўнг илк бор интервью берганди. Унда актриса гардеробини кўрсатиб, ундаги кийимлар ҳақида гапирган. Шунда ундан Шоҳруҳхон билан илк учрашуви ва унда кийган кийими ҳақида сўралган. Асал Шодиева улар илк бор 2014 йил суратга олинган клипда учрашган. Бу хонанданинг «Менинг қўшиғим» номли клипи бўлган. Актриса мазкур клип суратга олиш жараёнига сариқ рангли спорт кийимида борган. Бу уларнинг илк учрашуви бўлган.

Шунингдек, Асал Шодиева илк бор уйини ва гардеробини кўрсатганди. Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўришини  айтган.