Медиа

«Алишер Узоқовга бағишлайман». Инстaблогер Озод Ҳуррамов мукофот билан тақдирланди — видео

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди

«Алишер Узоқовга бағишлайман». Инстaблогер Озод Ҳуррамов мукофот билан тақдирланди — видео

Актёр, инстаблогер Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида «Milliy» телеканали ўтказган тақдирлаш маросимида ғолиб бўлганини эълон қилди.

У «Йил янгилиги» номинациясида ғолиб бўлди. Актёр саҳнадан туриб онасига қўнғироқ қилган ва хушхабарни етказган. Инстаблогер ёшлигида ҳинд фильмларини кўп томоша қилган. У Шоҳруҳхонга ўхшаб ўхшашни ният қилганини айтди.

«Ёшлигимда, ҳинд фильминини ётиб олиб томоша қилардим. У ерда Шоҳруҳхон шу гапларни айтарди ва ният қиларди. Мен ҳам шундай ният қилардим. Бу мен учун катта ютуқ. Бу гул волидам учун. Совринни эса онам ҳамда устозим Алишер Узоқовга бағишлайман», — дейди у.

Шунингдек, у бу совринни онаси ва устозига бағишлашини айтди. Актёр уни қўллаб-қувватлаган мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдирди.

«Ҳаммага катта раҳмат. Бу соврин меники эмас. Бу онамники. Аввало, унга катта раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек, бу соврига мени лойиқ деб топганингиз учун обуначиларимга ҳам катта раҳмат. Худо хоҳласа бу бошланиши ва кичкина қадам деб ҳисоблаймиз. Бундан катта қадамларга эришамиз», — дейди актёр.

Шу билан бирга, актёр Instagram саҳифасига бу ҳақда пост жойлади. У пост остига қуйидагича изоҳ қолдирди.

«2021 йил мен учун жуда ҳам омадли йил бўлди. Мени ‘Йил Янгилиги’ номинациясига лойиқ деб билди. Бу ютуғимни волидамга ва устозимга бағишлайман. Буни кичгина қадам деб атайман. Бу бошланиши, сизларга бунданда кўп лойиҳалар билан 2022 да кўриниш бераман», — дейди блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)