Роҳиб ролида ўйнаган Неймар, сувга шўнғиган актрисалар: «Қоғоз бино» ҳақида қизиқарли фактлар — фото
Қуйида сериал ҳақидаги қизиқарли фактлар келтирилади
«Қоғоз бино» сериали бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган «Кальмар ўйини» сериали билан рақобатчи ҳисобланади. Ҳозирда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган сериал ҳақида жуда кўп қизиқарли маълумотлар бор.
Бундан уч йил аввал Испанияда биринчи бор криминалистик жанрдаги «Қоғоз бино» сериали катта экранларда намойиш этилди. Орадан бироз вақт ўтиб сериал дунё мамлакатларига сотила бошлади.
Сериал кутилганига нисбатан кам томошабин йиққан.
«Қоғоз бино» сериалининг биринчи мавсуми 2018 йилда Испаниянинг «Антена 3» телеканалида намойиш этилган. Унинг биринчи қисми 4,5 миллион томошабинни йиққан. Бироқ кейинги қисмлар чиқарила бошлаши билан кўрувчилар сони кескин камайди. «Netflix» дан сериал ижодкорларига таклиф тушганида улар аллақачон бу лойиҳани муваффаққиятсиз деб тан олган эди. «Қоғоз бино» сериали сотилгач «Netflix» унинг номини ўзгартирмоқчи бўди аммо яна шу ном билан қолди. Сериалга «Netflix» рекламалари жойлаштирилди ва у ҳозирда дунё бўйлаб энг яхши натижаларни қайд этган ва энг кўп кўрилаётган сериаллар қаторидан жой олди.

Сериалнинг биринчи мавсуми фақат Мадридда намойиш этилган.
Сериал кейинчалик кўплаб мамамлакатларга сотилган бўлса ҳам дастлаб фақатгина Испаниянинг Мадрид шаҳрида тор доирада намойиш этилган. «Қоғоз бино» намойиши учун фойдадан ҳам кўпроқ маблағ сарфланган ва натижада у ўзини қопламаган. «Netflix» сотиб олгандан кейин сериал бюджети сезиларли даражада ошган.

«Қоғоз бино» сериалида роль ижро этган машҳурлар.
Америкалик ёзувчи Стивен Кинг ва бразилиялик футболчи Неймар ҳам «Қоғоз бино» сериалида роль ижро этган. Сериалнинг иккинчи мавсумида роҳиб сифатида роль ўйнаган Неймар унинг мухлисларидан бири ҳисобланади.

«Қоғоз бино» сериaли 6 давлатда энг машҳур сериаллар қаторига кирди.
Сериал Франция, Италия, Чили, Бразилия, Португалия вa Аргентинада энг машҳур сериaллар қаторига кирди. Боиси, бу сериалдаги рамзий ниқоб туширилган нарсалар катта магазинларда сотила бошланди ва мухлисларни ўзига қаратди. Ҳозирда сериал мухлисларининг сони бўйича Шимолий Африка мамлакатлари, Шарқий давлатлар ва Туркия юқори ўринда турибди.

Сериалдаги 3 ва 4 қисмларида ҳақиқатдан ҳам сувга шўнғишга тўғри келган.
Сув остидаги банкни забт этиш учун ҳақиқатдан ҳам у ерга шўнғишга тўғри келган. Сериал ижодкорлари сув сотида жойлашган банкдаги олтинларни ер юзасига олиб чиқиш бўйича актёр ва актрисаларни ҳақиқатдан ҳам сув остига жўнатиб, вазиятни ўргатади. Сериал ижодкорлари вазиятдан осон чиқади ва бу эса унинг янада ишонарли чиқиши учун хизмат қилган.






