Интервью

Зуҳра Солиева эгизаги нима сабабдан вафот этганини маълум қилди — видео

«3 ярим йил тўшакка михланиб қолди», — дейди у

Зуҳра Солиева эгизаги нима сабабдан вафот этганини маълум қилди — видео

Актриса Зуҳра Солиева YouTube’даги «Real hayot» лойиҳасига берган интервьюсида эгизаги нима сабабдан вафот этганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Фотима орзусидаги йигитни ёқтириб қолган. Бироқ у бошқасига уйланган ва Фотимага тўйидан кейин ҳам гаплашиб юриш таклифини берган. У буни рад этган. Шундан сўнг актрисанинг эгизаги касал бўлиб қолган.

«Орзусидаги йигитни ёқтириб қолган. У билан кўп учрашмаган. 2 марта уйгача кузатиб келган, холос. Шу қадар орзусидаги йигит бўлганки, менга кўрсатмаган. У йигит бошқасига уйланган. Уйланганимдан кейин ҳам учрашиб юрамиз деганда, раҳматли Фотимам бунга рози бўлмаган. ‘Йўқ’ деди лекин ичига олди. Ҳатто, мен билан ҳам дардлашмади. Шундан кейин касал бўлди», — дейди Зуҳра Солиева.

Фотима Солиева шифохонага ётқизилгач, 2 маротаба операция қилишган. Шундан сўнг 3 ярим йил тўшакка михланиб қолган. Унга Зуҳра Солиева ғамхорлик қилган. Зуҳра Солиеванинг эгизаги ўлим олдидан севги дардини ҳис қилиб вафот этишидан хурсандлигини айтган.

«Шифохонага тушгандан кейин операция даражасига борди. Шошилганда нотўғри қилинди шекилли яна операция бўлди. Шундан кейин 3 ярим йил тўшакка михланиб қолди. Ўзим қарадим. ‘Битта севгини деб шунча дардга чалиндинг. Мени ҳам ташлаб кетяпсан’, деб йиғлаганимда, Фотима ‘Мен битта нарсадан хурсандман. Севги дарди нималигини билиб ўламан’, — деди менга», — деди актриса.