Жалолиддин Аҳмадалиев Хуршид Расуловдан танбеҳ эшитганини айтди
«Менинг қўқонлик эканимни билмас экан», — дейди у
Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Хуршид Расуловдан танбеҳ эшитганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, машҳур санъаткорларнинг 80 фоизи билан кўришган. Хуршид Расулов билан эса бирга ўтириб суҳбатлашган. Хуршид Расулов унинг қўқонлик эканини билмаган. Буни билгач эса, хонандани ёнига чақириб танбеҳ берган.
«Жуда ҳаммасини бўлмаса ҳам, машҳурларнинг 80 фоизини кўрдим шекилли. Машҳурлардан Хуршид Расулов билан бирга ўтириб суҳбатлашдим. Яхши танбеҳлар берди. У мени кузатар экан. Менинг қўқонлик эканимни, битта жойданлигимизни билмас экан. Ё Қаршақарё ёки Сурҳондарёдан деб ўйлар экан. Мени Қўқонлик эканимни билганидан кейин чақирди. Ош устида суҳбатлашдик», — дейди хонанда.





