Интервью

«Сир бўлиб қолиши керак». Шаҳзода Муҳаммедова кинодан кўнгли қолганининг сабабини айтди

«Мен кинони соғинмаяпман», — дейди у

«Сир бўлиб қолиши керак». Шаҳзода Муҳаммедова кинодан кўнгли қолганининг сабабини айтди

Актриса, хонанда, дизайнер Шахзода Мухаммедова кинодан кўнгли қолганининг сабабини айтди.

Унинг таъкидлашича, кинода ўйнашни соғинмаган. Бунга кино ичидаги кирликлар сабаб эканини айтди. Дизайнернинг сўзларига кўра, кинога ҳаром аралашган, файз-барака кетган.

«Мен кинони соғинмаяпман. Балки кўнглим қолиб кетгани учундир. Сабаби кино соҳасининг ичидаги ҳолатларни кўрдим. Ўзим шу соҳада ишлаб туриб ўзимникини ёмонлаш ниятим йўқ. Чунки бу нарсалар сир бўлиб қолиши керак. Кино соҳаси актёрлар, актрисалардан, кино ичида ишлайдиган продюсер, режиссёрлардан хафа бўлди деб ўйладим. Сабаби ичи кирлашиб кетганди. Иккинчи режиссёр у билан ўйнаш, униси бу билан ўйнаш. Ўзининг оиласи, фарзандлари бўла туриб, ишкарида кирлик бошланганди. Ҳаром аралашди. Файз-барака йўқолди. Кинога мен энди кириб келганимда, бошқача файзли эди», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова нега кино-сериалларда роль ўйнамай қўйганини айтганди. Шунингдек, актриса ижобга киришга тайёрмаслиги ва бунинг сабабини айтгани ҳақида хабар берилганди.