Интервью

«Миллион» Ҳадича сабаб иккига ажралганми? — видео

Хонанда бу саволга жавоб берди

«Миллион» Ҳадича сабаб иккига ажралганми? — видео

Актриса, хонанда Ҳадича Қурбонова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида «Миллион» жамоасининг иккига ажралишига концерти сабаб бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

У концертида дугонаси Шаҳло Зоирова ҳамда Даврон Кабулов чиқишини хоҳлаган. Хонанда кийим алмаштириш хонасига кирганида кулгу жамоаларидан бирини таклиф қилиш режа қилинган. Улар «Миллион»ни таклиф қилишган бироқ Даврон Кабулов Ҳадичанинг концертида чиқишни истамаган. Шу сабабли ҳозирги «Браво» жамоаси иштирокчилари унинг концертида чиққан. Айнан шундан сўнг улар бутунлай гуруҳ таркибидан ажралиб чиққан. Ҳадича бунга ўзи ёки концертини сабабчи деб билмайди.

«Браво жамоаси менинг концертимдан кейин ‘Миллион’дан ажралиб чиққан. Шаҳло яқин дугонам бўлгани учун Давро Кабулов билан бирга концертимда чиқишини хоҳлаганман. Кийим алмаштиришим керак бўлган пайти кулгу жамоаларидан бирини чақиришни режа қилганмиз. ‘Миллион’ жамоасини айтганимизда Даврон Кабулов чиқишни истамаган. Ҳозирги ‘Браво’дагилар чиқишига ҳам охиригача норози бўлган. Балки унгача уларда ажралиб чиқиш мақсади бўлгандир. Нима бўлганини билмайман. Мен ўзим ёки концертим бунга сабабчи деб айтмайман. Лекин мен бу ажралиб чиқишни ёмон бўлди деб ўйламайман. Рақобат кучайди ва томошабинларда 1 йилда иккита концертга тушиш имкони бўлди», — дейди Ҳадича.

Аввалроқ Даврон Кабулов «Миллион»дан кетганлар ҳақида фикрини билдирганди. Даврон Кабулов у учун арзийдиган ва арзимайдиган одамлар борлигини айтди. Сўзларига кўра, Умид Ҳайдаров жамоадан кетган пайти саҳнада ўзини тутишга ҳаракат қилган. Бироқ актёр саҳнада йиғлаб юборганини ва Умид Ҳайдаров бу нарсага арзишини таъкидлади.

«Бу кимнинг кетишига боғлиқ. Шундай одамлар бор, арзон одам дейилади. Уларнинг кетишига кетса кетди деб қарайсиз. Бошқа нарса йўқ. Умид кетган пайти саҳнада эмоциямни бекитишга жуда ҳаракат қилдим. Одамлар мени қувноқ ёки жиддий ҳолатда кўришга одатланган. Хуллас, арзийдиган одам бор. У учун кўз ёши ҳам тўкасиз. Арзимайдиган одамлар бор. Уларга бўпти дейсиз, бўлди. Бошқа гап йўқ. Ҳаёт топиш ва йўқотишлардаан иборат. Бунга нормал қараш керак. Асосийси, кимгадир боғлиқ бўлиб қолмаслик», — дейди у.