Интервью

Манзура ота-онасининг жанозасида йиғламаганининг сабабини айтди — видео

«Йиғлаш мумкинмас», — дейди у

Манзура ота-онасининг жанозасида йиғламаганининг сабабини айтди — видео

Актриса, хонанда Манзура YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ота-онасининг жанозасида йиғламаганининг сабабини айтди.

Манзура ота-онасининг маракасида ҳам жуда қаҳри қаттиқ бўлганини айтди. Хонанда улар савол-жавоб пайти қийналмаслиги учун ҳам чийиллаб йиғламаслик кераклигини таъкидлади. Шунингдек, актриса депрессия тушиб қолганида ҳам йиғлай олмайди.

«Мен ота-онамнинг маракасида ҳам жуда қаҳри қаттиқ эдим. Баъзилар жуда кўп йиғлайди. Бу ота-онага қаттиқ азоб беради. Уларга азоб бўлмаслиги учун ўзимни ушлаб турардим. Чириллаб йиғлаш мумкинмас. Мен савол-жавоб бўлишини биламан. Ундан ташқари, ўзимнинг ҳам ҳолатим ҳар хил бўлади. Депрессия бўлган пайтим кўз ёш чиқмайди. Баъзида халқнинг олдида ўзимни ушлайман. Менда кўз ёш ҳар доим ҳам чиқмайди», — дейди Манзура.