Интервью

Имрон янги клипда Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмаганининг сабабини айтди — видео

«Бу ҳақда олдин ҳам айтганман», — дейди у

Имрон янги клипда Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмаганининг сабабини айтди — видео

Хонанда, актёр Имрон YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Кутиб ол» қўшиғига ишланган клипида Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмаганининг сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда олдин ҳам бир неча бор айтган. Хонанданинг азалдан бошқа актрисалар билан ишлаш нияти бўлган. Шунингдек, мухлислари ҳам Имроннинг клипларида бошқа актрисаларни кўришни истаган. Айнан улар хонанданинг клипида фақат Дурдона Қурбонова роль ижро этганидан норози бўлган.

«Бунинг сабаби оддий. Бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Бошқа актрисалар билан ҳам ишлаш ниятимиз бўлган. Мухлисларимиз ҳам изоҳларда ‘Бошқа актрисани ҳам сизнинг клипингизни кўришни истаймиз’, деб ёзади. Актрисани сир тутиш бу Икромалининг ғояси. Бу галги актрисанинг роли Дурдона Қурбонова ўйнай оларди. У жуда маҳоратли актриса. Бироқ уни ҳар гал клипга олганимизга мухлисларимиз норози бўлган. Янги чеҳраларни кашф қилиш учун бир неча бор эълон ҳам берганман», — дейди хонанда.

Имрон илк бор «Кутиб ол» клипида Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмаганди. Клип 19 июнь куни премьера қилинди. Унда Имрон билан биргаликда Дурдона Қурбонова эмас, Милена Мадмусаева роль ижро этган. Улар эр-хотин образини яратган. Имрон ишдан эрта чиқиб, оиласи учун вақт ажратади. Хонанда клип давомида рафиқасига турли совғалар жўнатади.