Интервью

«Давр» гуруҳининг ижодида нима сабабдан узилиш кузатилди?

Бу саволга гуруҳ аъзолари жавоб берди

«Давр» гуруҳининг ижодида нима сабабдан узилиш кузатилди?

«Давр» гуруҳи аъзолари «Omon-omon» кўрсатувига берган интевьюсида нима сабабдан гуруҳ фаолиятида узилиш кузатилганига изоҳ берди.

Жамоа аъзоси, хонанда Фирдавс Жабборов бу нарсада ҳеч кимни айбламаслигини, инсон ҳаётида нимадир содир бўлса, бунга фақат ўзи айбдор бўлишини айтди. Улар олдинги ишлаган администратори билан ҳозирда ишламаяпти. Хонанда «Давр» гуруҳи айни кунларда мустақил ижод қилаётганини таъкидлади.

«Биз бунда ҳеч кимни айбламаймиз. Ҳамма нарсага одамнинг ўзи айбдор бўлиши мумкин. Биз олдин администратор билан ишлаганмиз. Кейин розилик олиб чиқиб кетганмиз. Ҳозирда мустақил ижод қиляпмиз», — дейди Фирдавс Жабборов.

Шунингдек, гуруҳнинг бошқа бир аъзоси Рустам Деҳқонов «Давр» ҳозирда 4 та тарона устида иш олиб борилаётганини айтди. Улар қўшиқни альбом ёки алоҳида мухлислар эътиборига ҳавола этиш борасида маслаҳат олиб бораётганини таъкидлади.

«Ҳозирда 4 та тарона устида иш олиб борилмоқда. Ўзи альбомда 12-14 та қўшиқ бўлади. Қўшиқни алоҳида ёки альбом қилиб чиқаришни маслаҳатини қиляпмиз», — дейди Рустам Деҳқонов.

Шу билан бирга, Фирдавс Жабборов улар ижро этган қўшиқларининг кўпчилигини маҳзун тароналар ташкил этишини айтди. Ҳозирги кунда ҳам «Давр» гуруҳининг аъзолари шу сабабдан маҳзун тароналарни танлашмоқда.

«Лекин барибир альбом чиқарамиз. Бизнинг қўшиқларимизнинг кўпчилиги маҳзун. Шунинг учун ҳозир айнан шу йўналишда танлаяпмиз. 4 кишининг ўзининг табиати бор. Ҳамманинг ўз муаммоси бор. Ҳамма нарса бунга таъсир қилади», — дейди Фирдавс Жабборов.