Интервью

«Буни ўзимга эп кўрмайман». Даврон Кабулов Жаҳонгир Отажонов ҳақида гапирди

У Жаҳонгир Отажоновни иқтидорли ижодкор эканини айтди

«Буни ўзимга эп кўрмайман». Даврон Кабулов Жаҳонгир Отажонов ҳақида гапирди

«Миллион» жамоаси етакчиси, бошловчи Даврон Кабулов хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг «7 Юлдуз» гала концертидаги иштироки ҳақида гапирди.

У Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатларига аралашмаслигини, буни ўзига эп кўрмаслигини айтди. Даврон Кабуловнинг сўзларига кўра, Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқ айтмасдан юриши ўзбек эстрадасига нисбатан жиноят. Шунингдек, бошловчи жонли ижро деганда кўпчиликнинг кўз олдига Жаҳонгир Отажонов келишини таъкидлади.

«Ҳеч қандай қаршилик бўлмади. Тўғрисини айтсам, Жаҳонгир Отажоновдек истеъдод бизнинг санъатда кимдадир бор ёки йўқлигини билмайман. Ҳақиқатдан, таланти зўр ижодкор. Видеомурожаатлар менга алоқадор эмас. Мен бунга аралашмайман. Бу нарсани ўзимга эп кўрмайман. Ижодий томонлама, Жаҳонгир Отажоновнинг ашула айтмасдан юриши мен ўзбек эстрадасига нисбатан жиноят деб ҳисоблайман. Жонли ижрони ‘ёриб ташлайдиганʼ 500 мингта хонандамиз йўқки, ‘Биттаси кетса, иккинчиси чиқиб келадиʼ десак. Ўзи жонли ижро деганда, кўпчилик кўз олдига келадиган одам. У ижодга қайтиш ҳақида қарор қабул қилган экан», — дейди у.