Интервью

Азиз Раметов олдин «гаплашган» қизларига раҳмат айтди — видео

«Уларнинг эри билан дўстман», — дейди актёр

Азиз Раметов олдин «гаплашган» қизларига раҳмат айтди — видео

Актёр, хонанда Азиз Раметов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида уйланишидан олдин муносабатда бўлган қизларига раҳмат айтди.

Актёр уларнинг эри билан дўстлигини таъкидлади. Азиз Раметов қизлар билан доим чегарада гаплашган. У ўша қизларга уйланишга сўз бериб, гапида турмаган. Шунинг учун актёр уни жиловлай оладиган қизга уйланган. Хонанда олдин гаплашган қизлари жуда яхши бўлгани, улар актёр билан онаси Саида Раметовага келин бўлиш учун суҳбатлашганини таъкидлади.

«Мен олдин муносабатда бўлган қизларнинг эри билан дўстман. Мен олдин гаплашган қизларим билан муносабатни бўрттириб юбормаганман. Ўртада масофа сақлаганман. Ҳозир уларни турмуш ўртоғи бахтли қилиб яшаяпти. Мен уларни бахтли қилолмадим. Аввал уйламан деб айтиб кейин сўзимда туролмадим. Шунинг учун мени жиловлай оладиган қизга уйланишга мажбур бўлдим. Улар яхши қиз. Мен уларга арзимасдим. Шундай бўлса ҳам онамга келин бўлиш учун мен билан суҳбат қургандир. Лафзимда туролмаганим учун улар хоҳламаган. Мен ҳеч кимни ташлаб кетмаганман. Уларнинг ҳар биттаси мени ташлаб кетган. Уларга айтадиган гапим: сизлар тўғри қилдингиз. Бунинг учун катта раҳмат», — дейди актёр.

Аввалроқ Азиз Раметов тўйидаги хатоси учун Шукурулло Исроилов ва Имрондан узр сўраганди. Азиз Раметов никоҳ кечаси тўйхонада кўп ўтиришни хоҳламаган. Бироқ тўйхонага киргач, кўп вақт қолиб кетган. Шунинг учун у хонанда Шоҳруҳхонни кузатиб, ўзи ҳам чиқиб кетишга ҳаракат қилган. Ўша вақтда Шукурулло Исроилов ҳамда Имрон уни табриклаш учун келган. Азиз Раметов эса қайтса яна ичкарида қолиб кетишини ўйлаб кирмаган. Шукурулло Исроилов эса уни тўйхонада 10 дақиқа қидирган.

«Шукурулло акамдан узр сўрайман. Бир оғиз илтимос қилганим учун Имрон билан бирга етиб келди. Мен тўй куни Шоҳруҳхонни кузатиб тўйхонадан ташқарига чиқдим. Шундан кейин кетмоқчи эдим. Ўша пайти Шукур ака келиб қолди. Агар ичкарига қайтиб кирганимда қолиб кетардим. Шукурулло Исроилов исмимни айтиб, 10 дақиқа тўйхонада қидирди. Мени табриклаш учун келганди. Менимча дили оғриди. Мен иккаласидан ҳам узр сўрайман. Имрон ‘Тез кунда тўй бўлади’ дуэтини менинг илтимосим билан айтганди. Мен уни ҳурмат қиламан. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — дейди у.