Интервью

Азамат Ахроров Муҳаммадисо Абдулхайиров сабаб фильми кинотеартрда қўйилмаганини айтди — видео

Режиссёр шу сабаб кинони кесишга мажбур бўлган

Азамат Ахроров Муҳаммадисо Абдулхайиров сабаб фильми кинотеартрда қўйилмаганини айтди — видео

Актёр, режиссёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида актёр Муҳаммадисо Абдулхайиров сабаб фильми кинотеартрда қўйилмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзбеккино» раҳбари «Қайсаргинам» фильмини Муҳаммадисо Абдулхайиров роль ижро этгани сабаб кинотеатрларда қўйилишига рухсат бермаган. Актёр кинода актёрнинг ижроси кетган жойларини кесишини айтган кино ўтказилишига рухсат олган. Бироқ Азамат Ахроров кинотеатрларда фильмнинг кесилмаган вариантини берган. «Қайсаргинам»га биринчи кундан 800-1000 нафар инсон кирган. Шу сабабли фильм кинотеатрлардан олинмаган.

«’Ўзбеккино’да нечта раҳбар ўзгарди. Киноларга нисбатан жуда инсофсизликлар бўларди. ‘Ўзбеккино’нинг бир раҳбари ‘Кинода Муҳаммадисо бўлса, ўтказмайман.’Қайсаргинам’дан кесиб ташла’, деган. ‘Нимага уни кесишим керак? Хатосини айт’, десам, Муҳаммадисо Абдулхайиров бўлса, кино ўтмаслигини айтган. Унга кесилган дискни берганман лекин кинотеатрда тўлиғи кетган. Шу кинога биринчи кундан 800-1000 нафар одам тушган. Менинг кином катта залда турганди. Ўша куни ‘Ўзбеккино’ раҳбари бу фильмни олиб ташлашни буюрган. Кейин кино кичик залга ўтказилган. Бироқ томошабинлар кўп бўлгани сабаб қайта катта залга кўчирилган», — дейди Азамат Ахроров.

Аввалроқ режиссёр ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтганди. Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, ҳар бир ишлаган киносидан 40-50 минг доллар, баъзида эса кунига 3500 минг доллар фойда қилган. Актёр у ишлаган киноларга 40-50 минг одам тушганини айтди. Шунингдек, у ўша пулга иккита ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.

«Ўтириб яқинда ҳисоблаб чиқсам, ҳар бир кинойимдан 40-50 минг доллар фойда қилганман. Кунига 3500 минг доллар шунчаки топганман. Кинога 40-50 минг одам тушган. Телефон қиларди ‘Азамат пул жўнатяпмизʼ. Майли жўнатинг дердим. Аҳмоқ бўлганман. Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди Азамат Ахроров.