Феруза нега Закийлар лойиҳасида қатнашмаётганини айтди
Блогер эри ва қайнонаси қаршилик қилмаётганини таъкидлаган
Блогер Феруза «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида Закийлар лойиҳасида нега қатнашмаётганини айтди.
«Менга Муҳаммад Амин ‘Феруза мен сизга Aллоҳ гувоҳлигида айтяпман агарда турмуш ўртоғингиз қарши бўлмаса, келажакда сиз бўлди видео олишни тўхтатамиз демагунингизгача тўхтатмаймиз’,—деб айтган эди, лекин бугунги кунда биз бирга ишламаяпмиз. Турмуш ўртоғим Муҳаммад Aмин билан видео роликларда бирга чиқишимга рухсат берган эдилар чунки инсонлар учун фойдали бўлса бунга эътирозим йўқ деганлар. Шу учун бирга чиқиш қилаётган эдик. Ҳатто тўйимдан бир кун олдин ҳам Закийлар учун видео ролик олганмиз ва ўша куни кечқурун тахминан соат ўн бир, ўн иккиларда уйга кириб келганман»,—дейди Феруза.
У келинлик хизматлари сабаб бир ҳафтадан ортиқ бўшамаслиги учун олдиндан видео ролик сёмкасига тушган. Ферузанинг айтишича, тўйидан бир ҳафта ўтиб у яна ижодни бошлаб юборган ва бунга унинг қайнонаси ҳамда турмуш ўртоғи қарши бўлмаган балки қўллаб-қувватлаган.
«Тўрт ой давомида фақат Закийлар учун ишлаганмиз. Ҳеч қачон ўша пайтда ўзимни ўйламаганман. Чунки у жамоани оиламдек кўрганман. Бу жамоага киришдан олдин ўзимни бизнесларим ҳам бўларди, ҳатто уларни ҳам йиғиштириб қўйганман. Лекин бугунги кунда нега мени чақиришмаётганлигининг сабабини тушуна олмаяпман. Aйнан Закийлардан кетишимга бирорта сабаб йўқ. Мени оилам томонлама, ўзим томонлама ҳам ҳеч қандай қаршилик қилинмаган, лекин улар мени чақирмай қўйишди»,— дейди блогер.