Чеченка эри билан қандай танишганини айтиб берди
У танишганидан 2 йил ўтиб турмуш қурганини айтган
Блогер Чеченка You Tube’даги «Yashin Tv» каналида берган интервьюсида эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.
«Севишиб турмушга чиқганман. Қорним оч эди ўша куни, тўқлаш мақсадида кўчага чиқгандим. Ҳаётда ҳам шунақа дангал ва жайдари қизман. Светафорда турганимда булар ҳам турган эдилар. Мен ўша пайтда Captiva русумли мошина ҳайдардим ва рақами 535 бўлган. Турмуш ўртоғимнинг мошинасининг рақами эса 545 эди. Сигнал чалиб ‘мошинангизни четга олинг’ деганман. Сўнг четга олганлар. Хўжайним жуда ишонувчан ва соддалар. Мошинани бир жойга қўйиб бўлганларидан кейин ‘бўшмидингиз’ деганман. Нима қилиш керак деб айтганлар. Юринг овқатланиб келайлик деб дангал гапирганман. Ўртоғим билан лаваш ейишимиз керак еди, лекин келмаганлигини тушунтирганман. Менга лаваш олиб беринг деб тортинмай айтганман. Бориб олиб бераётганликларини ва у кишидаги эркакликни кўриб бир кўришда муҳаббат бўлган-да»,— дейди блогер.
Унинг айтишича, турмуш ўртоғининг пулини эмас, балки жентелменлигини ёқтириб қолган.
«Ҳаётимда ўша пайт улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунақа танишиб, дўст бўлиб юрганмиз. Шу даражада яқин ўртоқ бўлганмизки, иккаламиз ҳам барча сиримизни бир-биримизга бемалол айта олар эдик. Ҳатто қизлар билан гаплашишларини менга айтиб берардилар. Мен ҳам ҳаётимдаги барча воқеаларни улар билан бўлишганман. Хуллас биз нолдан бир-биримизни жуда яхши билганмиз. Ҳаётимиз шунинг учун ёлғон устига қурилмаган, дўстликдан муҳаббатга айланган. Орадан икки йил ўтиб турмушга чиқиш таклифини берганлар. Ўша пайтда бу таклифни эшитиб шок бўлганман тўғриси»,— дейди Чеченка.